UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  4 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  4 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  3 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  5 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  30 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  11 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3

"Истиқлол" дарвозасини ким қўриқлайди? Янгиликлар

"Истиқлол" дарвозасини ким қўриқлайди?

Хабарингиз бўлса керак, бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 13-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Ушбу бўлажак баҳслар олдидан ҳар бир жамоада ўзига яраша муаммолар бор дейиш мумкин.

Хусусан, Тошкентнинг "Истиқлол" жамоасида шундай вазият юзага келганки, жамоанинг "Спартак" билан кечадиган баҳсига дарвозабон йўқ. Иэ, бу қанақаси дейишингиз мумкин. Гап шундаки, жамоанинг асосий посбони Отабек Холдаров 11-турда сафарда "Хоразм" билан ўйиндан сўнг ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланган. Маълумотларга кўра, Холдаров тартиб-интизом қўмитаси томонидан камида икки ўйинга четлаштирилган.

"Истиқлол"нинг яна бир дарвозабони Анвар Назаров эса ўтган турда "қовун туширди". Кетма-кет иккита сариқ қарточка олган Назаров жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Бундан унумли фойдаланган "Орол" футболчилари ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйишга эришди.

"Истиқлол"да бу икки посбондан ташқари бошқа голкипер йўқ. Шу боис бош мураббий Камол Жўнашев олдида жиддий бош оғриқ юзага келган. Бўлажак рақиб ҳам анойилардан эмас. Кучли бешликдан жой эгаллаб турган "Спартак"!.
 
Кўрамиз, "Истиқлол" энди бу қийин вазиятдан қай тариқа чиқиб кета оларкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика