UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  33 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

"Истиқлол" бош мураббийи Мубин Эргашев: "Тарихий ғалаба билан барчани табриклайман" Янгиликлар

"Истиқлол" бош мураббийи Мубин Эргашев: "Тарихий ғалаба билан барчани табриклайман"

Осиё чемпионлар лигасининг ушбу турида Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби ҳақиқий сенсация қайд этди.

Ён қўшниларимиз кимсан Осиё гранди "Ал Ҳилол"ни 4:1 ҳисобида тор-мор этишди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Истиқлол" бош мураббийи Мубин Эргашев қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Биринчи навбатда барча тожик футболи мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклайман. Бу ўйинда жамоамиз жуда чиройли ҳаракат қилиб, якунда ўз мақсадимизга эришдик. Футболчиларга ҳам катта раҳмат, шогирдларим ўйиндан олддин берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Шунингдек, Виталий Левченко билан биргаликда барча мураббийлар штабимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. 

- Ўйиндан олдин рақибни диққат билан ўрганиб чиққандик ва шунга кўра режа белгиладик. "Ал Ҳилол" - кучли жамоа, лекин бу футбол ва исталган рақиб билан ўйнаса бўлади. Бу ғалабадан сўнг бизда кейинги босқичга чиқиш учун ажойиб имконият юзага келди. Энди навбатдаги икки учрашувни кўтаринки руҳда ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика