"Истанбул Башакшехир" "Милан" ҳимоячисини ижарага олади

Alisher
11 янв 2021
"Милан" ҳимоячиси Леандро Дуарте фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.

24 ёшли бразилиялик футболчининг янги иш жойи "Истанбул Башакшехир" бўлади. Дуарте турк жамоасида 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар ижарада асосида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик "Милан"га 2019 йилнинг ёзида "Фламенго"дан ўтган эди. Дуарте учун миланликлар 11 миллион евро тўлашган.

Леандро жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 1та ўйинда майдонга тушди. Унинг шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira