Исроилов, Норбеков ва Раҳматуллаев “Қўқон-1912”да

Narzulla Saydullayev
6 янв 2020
Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган “шунқорлар” таркибига янги футболчилар келиб қўшилиши давом этади.

Олинган маълумотларга кўра, Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги “Қўқон-1912” жамоаси таркибига ўтган мавсум “Сурхон”да фаолият юритган ҳимоячи Азамат Исроилов билан ҳужумкор ярим ҳимоячи Шохназар Норбеков келиб қўшилган.

Булардан ташқари тажрибали марказий ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ҳам куни-кеча қўқонликлар ўқув-йиғин машғулотларига қўшилди. Олдинроқ хабар берганимиздек, мазкур футболчи аввалига “Бунёдкор”да шуғулланаётганди. Бугун “қалдирғочлар” хориж йиғинига жўнаб кетди. Афтидан Раҳматуллаев Тошкент жамоасида қолмаслиги аниқ бўлгач, “Қўқон-1912” лагерида пайдо бўлди. Ҳозирча Дилшоднинг бу жамоада қолиши сўроқ остида турибди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia