Испаниялик ҳимоячи 2020/21 йилги мавсумда майдонда энг кўп ҳаракатланган футболчига айланди

Sherzod Nurmatov
3 авг 2021, 21:59
Испаниялик ҳимоячи Пау Торрес 2020/21 йилги мавсумнинг ўзига хос натижасини қайд этди.

Гап шундаки, "Вильярреал" ва Испания термаси ҳимоячиси Пау Торрес Олимпиада доирасидаги Японияга қарши ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 120 дақиқа ўйнади.

Испаниялик бу орқали 2020/21 йилги мавсумда энг кўп вақтини майдонда ўтказган футболчи бўлди – 5513 дақиқа.

Эслатиб ўтамиз, испанияликлар Марко Асенсионинг 115-дақиқада урган голи эвазига финалга чиқишди ва энди ҳал қилувчи баҳсда Бразилия билан тўқнаш келишади. 

Қўшимча қилиш жоиз, Торрес ушбу мавсумда "Вильярреал" билан жамоа тарихидаги ягона соврин – Европа Лигасини ҳам қўлга киритган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia