Испанияда ўйин пайтида 5тагача ўзгариш қилишга рухсат берилди

Alisher
8 май 2020, 18:24
Ла Лиганинг жорий мавсум қолган ўйинларида янгилик бўлади.

COPE'нинг маълумотига кўра, Испания қироллиги футбол федерацияси (RFEF) ўйин пайтида 5тача ўзгариш амалга оширишга рухсат берди.

Шунингдек, қайдномада 18дан 23 нафаргача футболчилар бўлишига рухсат берилди. Баҳс давомида футболчилар сув ичиб олишлари учун икки марта пауза бўлади.

Ушбу қарорлар Испаниянинг иккинчи дивизиони - Сегундага ҳам таалуқлидир. Қарорлар ўйинчиларнинг анча вақтдан бери ўйнамаётганлиги учун жароҳат олиш имкониятини камайтириш мақсадида қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Халқаро футбол уюшмаси (ИФАБ) шу каби ўзгаришлар киритишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: COPE