Испанияда ҳакам карточкаларини уйда унутиб қолдирди

Sherzod Nurmatov
14 апр 2026
Испания иккинчи дивизиони 35-турида "Уэска" ва "Депортиво" ўртасидаги ўйинда ғалати воқеа юз берди.

Ўйин дуранг билан якунланди, бу на мезбон жамоани, на меҳмонларни ҳафсаласини пир қилди, улар юқори ўринлар учун курашиб, уч очкога умид қилганди.

22-дақиқада ҳакам Андер Гонсалес ўйиндаги биринчи сариқ карточкани кўрсатишга қарор қилганида, ҳамма қаттиқ кулди. У чўнтагини ковлади, аммо ҳеч нарса тополмади... сўнгра у карточкаларни уйда қолдиргани маълум бўлди.

3.jpg

У нима бўлганини англаб, уятчан жилмайиб, майдон четига югурди ва унга захира карточкалари тўплами берилди ва ўз вазифасини давом эттирди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN