Испанияда дарвозабон ўз туғилган кунида ҳужумга ўтмай гол урди (ВИДЕО)

Aslanov Jasurbek
21 янв 2018, 16:04
"Луго" дарвозабони Хуан Карлос ўзининг туғилган кунида ҳужумга бормай гол уришга муваффақ бўлди.

Посбон "Спортинг"га қарши Сегунданинг (Испаниянинг иккинчи даражали лигаси) 23-тур баҳсида 65 метрдан зарба бериб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Карлоснинг зарбасидан сўнг ҳисоб 3:1 кўринишига келди ва "Луго" ишончли ғалабага эришди.

20 январь куни дарвозабон 30 ёшга тўлди. Карлос фаолияти давомида "Райо Вальекано", "Эркулес", "Кордоба" ва "Эльче" каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

TAS-IX

Кўчириб олиш (скачать)

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com