UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  4 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Испания. “Валенсия” меҳмонда “Лас-Пальмас”га ютқазди Янгиликлар

Испания. “Валенсия” меҳмонда “Лас-Пальмас”га ютқазди

Испания чемпионатида 20-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтди ва бироз кутилмаган натижа билан якунланди.

“Валенсия” жамоаси меҳмонда “Лас-Пальмас” клуби меҳмони бўлди. Лас-Пальмас-де-Гран-Канария шаҳридаги “Гран Канария” стадионида ўтган ўйинда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Гарчи “Валенсия” футболчиси Сантьяго Лоренсо учрашувдаги ҳисобни очишга муваффақ бўлсада, якунда ғалабани тантана қилиш “Лас‑Пальмас” футболчиларига насиб қилди.


Мезбонлар Лоренсонинг голига Хонатан Виера, Маурисио Лемоса ва Кевин-Принс Боатенгнинг аниқ зарбалари билан жавоб қайтаришди. 51-дақиқада ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир пайтда Мунир Эл-Хаддади майдондан четлатилди.

“Лас-Пальмас” 20-турдан сўнг 28 очко билан турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилиб олди. “Валенсия” эса 19 очко билан 15-поғонадан жой олган. “Кўршапалаклар” ҳисобида битта захира ўйини бор. 

Испания чемпионати. 20-тур

“Лас-Пальмас” – “Валенсия” 3:1 (1:1, 2:0)

“де Гран Канария” стадиони

Голлар: 0:1 – 21 Санти Мина, 1:1 – 42 Виера, 2:1 – 57 Лемос, 3:1 – 61 Боатенг

“Лас-Пальмас”: Варас, Маседо, Лемос, Бигас, Кастельяно, Гомес (Домингес, 65), Монторо, Меса, Момо (Халилович, 73), Боатенг, Виера (Ливая, 77).

“Валенсия”: Диего Алвес, Жоау Канселу, Гарай, Мангаля, Гайя, Солер (Монтойя, 87), Перес (Суарес, 46), Парехо, Мунир, Санти Мина, Нани (Дзадза, 67).

Огоҳлантиришлар: Нани (27), Перес (44), Мунир (48), Парехо (64), Меса (82).

Четлатиш: Мунир (51).



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика