Испания ва Бельгия ноябрь ойида ўртоқлик учрашуви ўтказишади
Narzulla Saydullayev
12 окт 2015, 07:55
Испания терма жамоаси ноябрь ойида Бельгия билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олди.
Бу ўйин Бельгия майдонида 17 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Иккала терма жамоа ҳам Евро-2016 финал босқичига чиқиб бўлди. 13 ноябрь куни Висенте Дель Боске шогирдлари Англия билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади.