

Олдинроқ, ярим ҳимоячи Серхио Бускетс Covid-19'га чалинган ва қайдномадан чиқарилганди. Шу сабаб кеча Литвага қарши ўйинда катталар жамоаси ўрнига Испания ёшлар жамоаси ўйнади ва "қизил фурия" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Яна 6 ўйинчи чақирилди, улар агар зарур бўлса улар қайдномадан ўрин олишади: дарвозабон Кепа, ҳимоячи Рауль Альбиоль, хавбеклар Карлос Солер, Браис Мендес, Пабло Форнальс ва форвард Родриго Морено.
Испания Евро-2020 гуруҳ босқичида Польша, Словакия ва Швеция терма жамоаларига қарши ўйнайди.



