UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021". Қирғизистон клубида дуранг, "Истиқлол"да ғалаба  0 15:01Olamsport: Янгиланган рейтинг. Маҳмуд Мурадовнинг вазнида қандай ўзгаришлар?, Сехудо Макгрегорга маслаҳат берди  0 14:49Карикатура: Глейзерлар ва Абрамович  2 14:41Абрамович Лэмпардга 2 млн фунт тўлаб беради. Компенсациялар уммонида бир томчи: "Челси" собиқ мураббийларига қанча пул сарфлаган?  4 14:34"Локомотив" ниҳоят академия қуришни бошлайди, португалиялик мураббий ва чемпионлик вазифаси ҳақида". Тўлабек Акрамов билан суҳбат   5 14:21Ла Лигада кутилаётган инқилоб ҳақида  8 14:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:01Буффон мавсум сўнггида фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти  5 13:31ОЧЛ-2021. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  68 13:18Милик нега "Марсель"га ўтганини айтди  0 12:54Карикатура: Кеча Ибра ва Лукаку майдонда тортишиб қолишди  9 12:29ОФК Кубоги-2021. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  30 12:09Португалия. "Спортинг"дан ғалаба, Педродан супергол!   1 12:07Омар Моманидан карикатура: Бруну Клоппга фақат пенальтидан гол урмаслигини кўрсатиб қўйди  11 11:45Тухель "Челси"да Холандни кўрмоқчи  15

Испания Суперкубоги. "Барселона" пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва финалга чиқди Янгиликлар

Испания Суперкубоги. "Барселона" пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва финалга чиқди

Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Реал Сосьедад – Барселона 1:1 (пенальтилар бўйича – 2:3) 

«Нуэво Арканхель»

Голлар: пенальти Ойарсабаль 51' – де Йонг 39'

Реал Сосьедад – Ремиро, Монреаль, Ле Норман, Горосабель (Сальдуа, 91, Орхильес, 120), Субельдия, Мерино, Гуриди (Барренечеа, 81), Порту (Янузай, 103), Гевара (Субименди, 106), Ойарсабаль, Исак (Виллиан Жозе, 91).

Барселона – тер Штеген, Лангле, Альба, Араухо, Мингеса (Фирпо, 114), де Йонг, Бускетс (Пуч, 91), Педри (Пьянич, 91), Дембеле, Гризманн, Брэйтуэйт (Тринкау, 78).

Огоҳлантиришлар: Дембеле (54), Ле Норман (58), Мингеса (97). 


Баҳс якунланди.  "Барселона" финалда!  Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

5. Пуч – ГОЛ! 

5. Янузай – ГОЛ! 

4. Гризманн – ГОЛ!   Ноаниқ! 

4. Мерино – ГОЛ! 

3. Пьянич – ГОЛ!  

3. Виллиан Жозе – ГОЛ!  Дарвоза устуни! 

2. Дембеле – ГОЛ! 

2. Ойарсабаль – ГОЛ!  тер Штеген қайтарди!  

1. де Йонг – ГОЛ!  Дарвоза устуни! 

1. Орхильес – ГОЛ!  тер Штеген қайтарди!  

Демак, пенальтилар серияси бошланмоқда! 

Иккинчи қўшимча бўлим ҳам тугади. Навбат пенальтилар сериясига! 

120. "Реал Сосьедад"да ўзгариш: Сальдуа ўрнига Орхильес тушди. 

118. Зарбааа!  Уууух!  Янузайнинг жаримадан берган зарбаси хавфли кўриниш олди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

117. Рики Пуч тўпни қўли билан ўйнагани туфайли жарима зарбаси белгиланди. 

115. Уууухх!  Янузай ҳимоячиларни, айниқса, Ланглени осонликча алдаб ўтиб, ичкарги кириб борди, зарбани эса тер Штеген қайтарди. Тасанно! 

114. "Барселона"да ўзгариш: Мингеса ўрнига Фирпо тушди. 

112. Зарбааа!  Гризманнинг зарбаси жонли деворга тегди.

109. Барренечеа чап қанотни ўнггга алмаштирди, якунда эса тўпни йўқотди.

107. Ремиро дарвозаси тарафда бурчак тўпи. Ҳали чарчаршга улгурмаган Пьянич тўпни палапартиш ҳолда ўйинга киритди. 

106. Иккинчи қўшимча бўлим бошланди! 

106. "Реал Сосьедад"да алмаштириш: Гевара ўрнига Субименди ўйинни тугатиб қўяди. 

Биринчи қўшимча бўлим тугади. Жамоалар жой алмашиб олишади. 

Биринчи қўшимча бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

103. "Реал Сосьедад"да ўзгариш: Порту ўрнига Янузай майдонга тушди. 

100. Ууууухх!  Қандай вазият!  Дембеле!  Гризманн ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва чапдаги Дембелени тўп билан таъминлади, Усмон бир ҳимоячини алдади ва зарба берди, Ремиро тўпни ушлаб қолди. 

97. Мингеса Барренечеани қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолгани боис огоҳлантириш олди. 

94. Зарбаааа!  Сальдуанинг зарбасини тер Штеген қайтарди ва жамоасини қутқарди. 

91. "Барселона"да 2 та алмаштириш: Педри ўрнига Пьянич, Бускетс ўрнига Пуч ўйинни давом эттиради.  

91. "Реал Сосьедад"да 2 та ўзгариш: Исак ўрнига Виллиан Жозе, Горосабель ўрнига Сальдуа туширилди. 

91. Биринчи қўшимча бўлим старт олди! 

WhoScored: икки бўлимдан кейин қўйилган баллар

Иккинчи бўлим тугади. Навбат қўшимча бўлимларга! 

Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

88. Альба техник ҳаракати орқали узатма қайд этди. Де Йонг ҳаводаги курашда ютқазиб қўйди, Ле Норман хавфни бартараф этди.

86. Мингеса "Реал Сосьедад" жарима мадони томонда вазият содир этиши мумкин эди, лекин негадир шошилмади.

83. Дембеленинг Гризманн томон хавфли узатмаси, бироқ тўп ўтиб кетди..

81. "Реал Сосьедад"да алмаштириш: Гуриди ўрнига Барренечеа ўйинга қўшилди. 

80. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 38% – 62%.

78. "Барселона"да ўзгариш: Брэйтуэйт ўрнига Тринкау тушди. 

77. Зарбааа! Педрининг зарбасини дарвозабон қайтарди, бурчак зарбаси ўйинга киритилади. 

76. де Йонг жарима майдони яқинида йиқилди, лекин ҳакам "ҳеч нарса йўқ" деди.

75. Басклар ўйиндаги 4-бурчак тўпига эга бўлдилар, аммо самарасиз. 

73. Педрининг Дембеле томон яхши ўйланган узун пасидан сўнг тўп майдонни тарк этди. 

71. Бускетсдан ноаниқ ҳаракат, унинг Дебмеле томон узатмаси етиб бормади. 

69. Зарбааа!  Портунинг кучли зарбаси анча ноаниқ чиқди. 

67. Балки уни майдонга тушириш вақти келгандир?! 

65. "Реал Сосьедад"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Ойарсабаль чап қанотдан фойдасиз узатмани қайд этди. 

64. Майдон марказида Гуриди томонидан Бускетсга нисбатан қўполлик ишлатилди. 

62. Зарбааа! Дембеле бир нечта ҳимоячиларни чалғитиб, ерлатиб зарба берди, бироқ сал ноаниқ. 

61. Мингесанинг ухатмасидан сўнг Брэйтуэйт бош билан зарба йўллай олмади. 

59. Зарбааа!  Бускетснинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Гризманн тўхтатмасдан зарба берди, кули, лекин ноаниқ. 

58. Ле Норман Дебмелени йиқитди ва огоҳлантирилди. 

58. "Реал Сосьедад"нинг ҳужумлари кескин кўриниш ола бошлади, Куман ва унинг штаби нимдарир ўзгариш қилмаса бўлмайди. 

56. Зарба!  Исакнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

54. Дембеле Исакка нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

53. де Йонг пенальти ишлаб олгандек туюлди, бироқ у Горосабелга нисбатан қоидани бузган деб топилди. 

51. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Ойарсабаль пенальтини муваффақиятли амалга оширди – 1:1! 

50. Вазият ВАРда текширилди ва пенальти тасдиқланди. 

49. Пенальти!  Тўп Ойарсабалнинг узатмасидан сўнг жарима майдони ичкарисида де Йонгнинг қўлига тегди.

47. Каталонияликлар дарвозаси томон ўйиндаги иккинчи бурчак тўпи. Араухо осонлик билан тўпни қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

WhoScored: биринчи бўлим учун футболчиларга қўйилган баҳолар

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

44. "Реал Сосьедад"да қалтис ҳужум. Монреалнинг чалғитувчи узатмаси ҳаммадан ўтиб кетди...

42. Зарбааа!  Исакнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбасини тер Штеген қайтарди! 

39. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!  де Йонг!!!   Нидерландиялик ярим ҳимоячи Гризманнинг узатмасидан кейин бош билан рақиб дарвозасини ишғол этди – 0:1! 

38. Дембеле икки дақиқа шунча марта тўп билан чиқиша олмади. Ҳа, Мессининг ўрни яққол сезилиб қоляпти ва уни такрор-такрор эслайверамиз. 

35. Зарба!  Дембеленинг зарбаси космос томон учди, лекин бу ҳам бир уриниш :) 

33. Номинал мезбонларнинг ҳужуми унчалик ўхшамаяпти. Араухо Исак билан кураш олиб борди ва каталонияликлар ҳимоячиси унду ғолиб чиқди.

32. "Барса"нинг босими кучайди ва бу сезилмоқда. Ҳозирги вазиятда Гризманн бош билан зарба йўллашга уринди... 

30. Дембеле ҳаводан пас узатди, Альба зарба берди, бироқ тўп Гризманнга тегди.  Кейинги вазиятда Бускетс ақлли ўйнади ва зўр пас ижро этди, бироқ Альба уни тушунмай қолди.  

29. Зарбааа! "Барселона"нинг узоқ давом этган комбинацияси Мингесанинг узатмаси ва Брэйтуэйт бош билан йўллаган ноаниқ зарбаси билан якунланди.

26. Арауходан ажойиб узатма, Брэйтуэйтдан зарба!  Ремиро ўз ўрнида! 

24. "Барселона" де Йонгнинг муваффақиятли "подкат"и орқали қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, бироқ Гризманн тўпни қабул қилишда сустроқ ўйнади. 

23. Зарбаааа!  Лангленинг чап оёқда ерлатиб йўлланган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

21. "Реал Сосьедад" амалга ошираётган прессинг юқори даражада олиб борилмоқда, бу орқали тўп олиб қўйилмоқда ва кўплаб вазиятлар юзага келтириляпти.  

20. Ойарсабаль зарба йўллашга уринди, бироқ Мингеса девор вазифасини ўтади.  

19. Ойарсабаль жаримадан тўпни ичкарига оширди, Ле Норман эса тўпни қўли билан ўйнади. 

17. Уууухх!  Исак тер Штеген билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди, германиялик посбоннинг маҳорати каталонияликлар фойдасига ишлади.

15. Яна диққат марказимизда Ле Норман: у ўз ҳамюрти Гризманндан тўпни олиб қўйди. 

13. Зарба! Ойарсабалнинг бурчакдан узатган тўпидан сўнг Ле Норман бош билан зарба берди, тер Штеген ўз ўрнида! 

12. Зарбааа!  Қулай вазият кўкка совурилди. Порту тахминан 12 метрдан дарвозани аниқ нишонга ола билмади. 

10. Усмон Дембеле Мессининг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилмоқда ва чиройли ўйин намойиш этишга интиляпти. 

8. Дембеле жарима зарбасидан тўпни ичкарига узатди, у ерда тўпни қайтаришга эришган Монреаль Брэйтуэйт томонидан йиқитилди. 

7. Монреаль ўнг қанотда ҳужумга яқин жойда Мингесага нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи. 

6. де Йонг марказда ишончли ўйин кўрсатиб, шерикларини олдинга бошлади. 

4. Зарбааа!  Горосабельнинг узатмасидан кейин Исак бош билан зарба йўллади, хавфли, аммо ноаниқ. 

2. Англаганингиздек, Месси қайдномадан ўрин олмаган. Унда кичик жароҳат бор. "Барселона" раҳбарияти, мураббийлар штаби, унинг жамоадошлари ва мухлислар "Барса" финалга чиқса, у майдонга тушишига умид билдиришмоқда. Мураббийлар унинг соғлиғи билан таваккал қилишги исташмади ва бугун уни асраб туришга қарор қилишди. 

1. Ўйин бошланди!  

- Диққат қиламиз, футболчилар майдонга тушиб келишмоқда! 

Ўйинолди машғулот

Схройдер (Куманнинг ёрдамчиси): "Биз Мессининг соғлиғи билан таваккал қилишни хоҳламадик"

Таркиблар

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Испания Суперкубоги ярим финали доирасида "Реал Сосьедад" ва "Барселона" ўртасидаги қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+12   
14 янв 03:43:58
Жорж Веа
Барса финалда!!!!!!!! Тер Штеген супер-Человек Паук!!!!!!!!!!! К,ийин уйин булди
+12   
14 янв 03:42:41
Taxlil...UZ....
Xatto Petaltilarda xam Kombek tufayli BARSA yutkizishi mumkin edi, ammo kichkintoy PUCH bunga yol koymadi....!
+11   
14 янв 01:30:45
barcelonna
Шу ердахам сурроготлар Ичи коралик килиб минус босибди. Хасадгуйлар фан клуби менгахам биттадан минус босиб ташелар ахир бу сизларга мерос.
+9   
14 янв 03:45:05
FC_BARCELONA_UZ
Inshalloh Barsa finalga chiqdi. Oʻziyam oʻyinni yurak hovuchlab koʻrdim, bu yogʻda ekstrataym, keyin penaltilar seriyasi, oxirida yutdi vanihoyat. Agar yutmagandayam shuncha koʻrganimni ....ga tiqding boʻlardida. Messisiz Barselonani oʻyini haliyam nol. Nima boʻgandayam finalda omad.
+9   
14 янв 01:41:02
Futbol tv 3
Де Йонг голлллл Гризманн пас
+7   
14 янв 11:05:07
Jamshid Aja
UniPall Inc. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Barsanii shu oyinini ozii 0-ku, yeg'lashga munosibku, xursand bolishizi qaren... Odammi raxmi keladi oyinini korip...(Barselona muxlisi)...
Ўйини ноль бўса нима қилиш кере. Йиғиштириш кереми томошани? Оғир кунидаям, яхши кунидаям Барса мухлиси бўлган одам бирга туришни билиш кере. Гап эгасини топволади деб гапирдим. Кириб ақл пешвоси бўлиш осон. Йиғланг ўйини йиғлашли бўлса.
+6   
14 янв 12:20:20
holta modrit91
Жим Керри фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бази.барсани.мухлисларни.тушиниб.булмайди.бирор.киши.барсани.емон.демади.реал.мухлисларига.п.....х....барса.коладими.ютадими.хамма.мухлислар.чиройли.уйин.курса.булди.бундан.икки.йил.олдин.шунака.эди.хозир.барсани.Барсалиги.коптими.вой.ютиб.куйди.деб.хеч.ким.эзилмайди..
Yozishni yaxshilab o'rganib keyin yoz!
+6   
14 янв 01:49:26
Mumin9311
Dembele yondiryapti
+5   
14 янв 01:57:16
Azat Ernazarov
Финалга Барселона ва Реал чикса финал кизикарли буларди
+5   
14 янв 01:41:02
Futbol tv 3
Де Йонг голлллл Гризманн пас
+5   
14 янв 01:40:45
Futbol tv 3
Де Йонг голлллл Гризманн пас
+5   
14 янв 01:39:26
Futbol tv 3
Гризманн голлллллллл
+5   
14 янв 01:03:57
Futbol tv 3
Барселонага омад ёр бўлсин фақат ғалаба керак тамом.
+5   
14 янв 00:53:43
Миллиардер
Месси кани жамоа энди яхши шаклланаётганда бало боми таркибни алиштирвуриб
+4   
14 янв 09:09:09
Жим Керри
Бази.барсани.мухлисларни.тушиниб.булмайди.бирор.киши.барсани.емон.демади.реал.мухлисларига.п.....х....барса.коладими.ютадими.хамма.мухлислар.чиройли.уйин.курса.булди.бундан.икки.йил.олдин.шунака.эди.хозир.барсани.Барсалиги.коптими.вой.ютиб.куйди.деб.хеч.ким.эзилмайди..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика