UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  59 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  29 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  15 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1

Испания Суперкубоги бошланмоқда. Мусобақа нега Саудия Арабистонида ўтказилади? Янгиликлар

Испания Суперкубоги бошланмоқда. Мусобақа нега Саудия Арабистонида ўтказилади?

Барча саволларга жавоб берамиз.

Ҳа, азизлар Испания Суперкубоги учун кураш старт олмоқда. Сўнгги йилларда соврин учун ўйин мавсум ўртасида ўтказилмоқда – шундай экан тақвимда адашиб қолиш ҳеч гап эмасди. Қизиғи, Ла Лига баҳслари ҳам давом этаверади – шунчаки Суперкубок иштирокчиларида 17-тур учун "сабабли нб" бўлади.  

Бу материалда Суперкубок борасидаги асосий саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.


Ўзи нега испанлар Саудия Арабистонида ўйнайди?

2018 йил Испания футбол Федерацияси Суперкубокдан имкон қадар кўпроқ пул ишлаб олишни кўзлади, шунда стандарт икки ўйин ўрнига плей-офф учрашувлари варианти ўртага ташланди. 2019 йил февраль ойидаёқ янги формат таклиф қилинди ва барча ўйинлар январь ойига "тиқиштирилди" – яъни мавсум айни қизиган даврга.

Иштирокчиларнинг бу масаладаги эътирозлари ҳеч нимани ўзгартирмади.

Аввалига "Барселона" ва "Реал"ни "сетка"нинг турли томонларига қўйишмоқчи эди, бундай ҳолатда грандлар фақатгина финалда рўбаро келиши мумкин бўларди. Бироқ кейинроқ федерация бундай фикр спорт принциплари жиҳатидан адолатли бўлмаслигини таъкидлади. Испания Кубоги финалчилари ва ўша финалда ўйнамаган Ла Лиганинг яна икки жамоаси иштирок этади.

Формат аниқлаб олингач, федерация раҳбари Луис Рубиалес ўйинларни шунчаки Испанияда ўтказишни истамади ва топ даражадаги футбол учун яхшигина пул тўлай оладиганларни излай бошлади. Дастлаб испанларнинг столида Қатар ва АҚШдан таклифлар бўлган. Шу паллада, унда ҳали "Барселона" футболчиси бўлган, аммо раҳбарлар ишларига аралишиб юришни хуш кўрадиган Жерар Пике масалага қўшилади – у ўзининг инвестиция компания "Kosmos" орқали Саудия Арабистони ҳукумат вакиллари билан алоқа ўрнатиб берди. Америкаликлар вариантини Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас қўллаб-қувватлаганди, лекин у вариантдан осиёликлар фойдасига воз кечишга қарор қилинди.

Саудия Арабистони бу масалага қизиқиб қолди ва амалдорларга космик даражадаги пулларни таклиф қилди – уч йилда 120 млн евро. 2021 йил ёзда "Marca"да бир материал чоп этилади — Суперкубок 2029 йилгача Эр-Риядда ўтказилади. Испанлар эса бунинг эвазига 240 дан 320 миллион еврогача пул ишлаб олади.


Ўзи кимлар Суперкубок учун курашади?

Бу сафар Испания Суперкубогида "Атлетико"ни кўрмаймиз – ўтган мавсум Симеоне "бандаси" чемпионатда учинчи бўлди, Кубокда эса учинчи дивизион вакили "Корнелья"га мағлуб бўлди. 

"Реал" — Испания чемпиони сифатида. Ўтган мавсум айнан Анчелотти жамоаси совринни ўзиники қилганди. Ҳозир эса "реалчилар" сергак тортгани аниқ – "Мадрид" футболчилари у қадар яхши спорт формасида эмас, Алаба ва Тчуамени шерикларига ёрдам бера олмайди. Охирги уч уринишда эса чемпион стабил равишда ярим финалда "ўйиндан чиқиб кетяпти". Бензема ва жамоадошлари бу сафар анъанани буза олармикин?

"Барселона" Суперкубокда Ла Лигадаги иккинчи ўрин сабабли иштирок этади. Хави шогирдлари Ла Лигада мадридликлардан уч очкога олдинга ўтиб олди, лекин Саудия Арабистонидаги ғалаба ёқимли бонус ва ўз навбатида рақибга руҳий зарба бўлиши мумкин. Шу ўринда муҳим бир факт, Роберт Левандовскининг дисквалификацияси Суперкубок ўйинларига таъсир қилмайди.

"Бетис" – Испания Кубогининг амалдаги ғолиби. Ҳозир Пеллегрини жамоаси яна Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни орзу қилмоқда ва Ла Лигада тўртинчи поғонани банд этиб турибди. Шундай экан, "Бетис" ҳам номдорроқ ҳисобланган "Барселона" ёки "Реал" учун чинакам бош оғриқ бўлиши ҳеч гап эмас. Жамоа сафида айниқса 29 ёшли форвард Борха Иглесиас ўзини кўрсатмоқда – унинг ҳисобида бу мавсум "уже" 8 та гол бор.

 "Валенсияўтган мавсум Кубок финалида иштирок этган. Гаттузо бошлиқ жамоа омадсиз даврни бошидан ўтказмоқда – охирги 5 ўйинда бор йўғи 1 та ғалаба. Жароҳатлар ҳам "кўршапалаклар"ни эркин учишига йўл қўймаяпти – мусобақадан олдин Нико Гонсалес ва Саму Кастильехо сафдан чиқди. Ҳозирча янги харидлар ҳақида арзирли гап йўқ.


Қачон ўйнашади?

Иштирокчилар кимлиги ва қандай сараланганини тушуниб олдик. Жуфтликлар қандай бўлади?

• Биринчи ярим финал: "Реал" "Валенсия"га қарши – 11 январь 23:59 Тошкент вақти.

• Иккинчи ярим финал: "Барселона" "Бетис"га қарши – 12 январь 23:59 Тошкент вақти.

Ярим финал баҳслари битта учрашувдан иборат. Финал 15 январь куни бўлиб ўтади.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика