

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти Луис Рубиалес Саудия Арабистони билан Испания Суперкубогини ўтказиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Мусобақа 2029 йилгача араб мамлакатларида бўлиб ўтади, келишув яна уч йилга узайтирилди.
Ушбу муддат ичида Испания федерацияси битим шартлари тўлиқ бажарилган тақдирда 240 миллиондан 320 миллион еврогача пул олади.



