

Одатда мамлакат Суперкубоги ғолиби иккита ўйинда (уйда ва меҳмонда) ҳал бўлади. Бироқ тақвим жуда тиғизлиги туфайли икки жамоа ҳам уйда ва меҳмонда ўйин ўтказиш қийин бўлади. Тахминларга кўра, соврин учун учрашув 12 август куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" сўнгги мавсумда Испания чемпионати ва мамлакат Кубоги ғолибига айланди. Регламентга кўра, агар бир жамоа чемпионат ва кубокда ғолиб чиқса, Испания Кубоги финалчиси Суперкубокнинг иккинчи иштирокчисига айланади. Каталония клуби кубок финалида "Севилья"ни мағлуб этган эди.



