Испания кубоги. “Валенсия” ва “Алавес” сафарда ғалаба нашидасини сурди

25 окт 2017, 01:33
Испания кубоги 1/16 финал илк ўйинида “Валенсия” ва “Алавес” сафарда тўп тепишларига қарамай ижобий натижани қўлга кирита олишди.

“Ла Ромареда” стадионида “Сарагоса” меҳмони бўлган “кўршапалаклар” ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида Родриго ва Парехо (пеналтидан) голлари эвазига муҳим ғалабани тантана қилишди.

“Алавес” эса ўйин тугашига уч дақиқа қолганида Сантоснинг голидан кейин “Хетафе”ни таслим этди.

Жавоб ўйинлари 29 ноябрь куни ўтказилади.

Испания кубоги. 1/16 финал. 1-ўйин.

СарагосаВаленсия0:2

Голлар: 0:1 – Родриго – 81, 0:2 – Парехо – 90+1 (пен)

Хетафе –Алавес 0:1

Голлар: 0:1 – Сантос – 87


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›