

“Севилья” ўз уйида “Кадис”ни мағлуб (2:1) этган бўлса, “Эспаньол” дастлабки ўйинда ўз майдонида “Левенте”га (1:2) имкониятни бой берган бўлишига қарамай сафарда 2:0 ҳисобда зафар қучиб кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа чорак финалга йўл олган “Реал”, “Валенсия”, “Алавес”, “Атлетико” сафига юқоридаги икки клуб ҳам қўшилди. Яна бир иштирокчи номи “Барселона”- “Сельта” учрашвидан кейин маълум бўлади.



