Испания илк марта аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионига айланди
20 авг 2023 17:30
Янгиликлар
Испания илк марта аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионига айланди
Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалида Испания термаси Англияни 1:0 ҳисобида мағлуб қилди.
Учрашувдаги ягона голни "Реал" ҳимоячиси Ольга Кармона киритди. Шу орқали Испания термаси қизлари ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионлиги совринига эга чиқди. Англия термаси учун ҳам иккинчи ўрин энг яхши натижа бўлди. Кеча турнирнинг 3-ўрин учун учрашуви бўлиб ўтганди. Унда Швеция Австралияни мағлуб этди.
Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2023
Финал
20 август (якшанба)
Испания – Англия – 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – Кармона (29).
3-ўрин учун баҳс
19 августа (шанба)
Швеция – Австралия – 2:0 (1:0)
Голлар: Рольфё (30-п), Асллани (62).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар