UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  1 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Испания. "Барселона" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

Испания. "Барселона" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди

"Камп Ноу" стадионида "Барселона" ўз майдонида "Алавес"га қарши баҳс олиб борди.

Барселона – Алавес 4:1

«Камп Ноу»

Голлар: Гризманн (14), Видаль (45), Лукас Перес (57), Месси (70), Суарес (75).

Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Серджи Роберто, Альба, Аленья, Бускетс (де Йонг, 79), Видаль, Месси, Суарес, Гризманн.

Алавес – Пачеко, Дуарте, Эли, Агиррегабириа, Химо Наварро, Ману Гарсия, Алеиш Видаль, Хави Муньос (Риоха, 53), Вакасо (Хоселу, 70), Пере Понс, Лукас Перес.

Огоҳлантириш: Алеиш Видаль (66), Умтити (67), Вакасо (67), Агиррегабириа (74), Альба (88).

Барселона

Антуан Гризманн - 14', Артуро Видаль - 45', Лионель Месси - 69', Луис Суарес - 75'

Примера Дивизион . 18-тур

21/12/2019, 20:00

1
:
4
Тугади

Алавес

Пере Понс - 56'

Стадион: Camp Nou, 63054 томошабин

Бош ҳакам: Mario Melero

45'
90'
14'  Антуан Гризманн
14'  Луис Суарес
45'  Артуро Видаль
45'  Луис Суарес
67'  Самюэль Юмтити
69'  Лионель Месси
69'  Луис Суарес
75'  Луис Суарес
79'  Серхио Бускетс (Френки де Йонг)
85'  Луис Суарес (Карлес Перес)
85'  Серхи Роберто (Нелсон Семеду)
88'  Жорди Альба
53'  Хавьер Муньос (Луис Риоха)
56'  Пере Понс
56'  Рубен Дуарте
66'  Алеш Видаль
67'  Мубарак Вакасо
70'  Мубарак Вакасо (Хоселу)
74'  Мартин Агиррегабирия
84'  Родриго Эли
86'  Алеш Видаль (Оливер Берк)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Вальверде бошчилигидаги "Барселона" ўз майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБААААААА!!!! Ману Гарсия 2 метрдан "Барселона" дарвозасини ишғол қила олмади.

85. Мессининг бу сафарги жарима зарбаси умуман ўхшамади.

84. Месси бугун шунчаки ажойиб ўйин намойиш қилмоқда. Уни рақиблари фол эвазига тўхтатишмоқда. Хавфли жарима зарбаси.

79. "Барселона"нинг яна бир ҳужуми. Бу сафар Мессининг паси Гризманн томон ўтмади.

75. ГОООООООЛЛЛЛЛ!!!! Суарес пенальтидан унумли фойдаланди!!!

74. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИ!!!!!! "Алавес" ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиланди!

70. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Мессидан супер гол! Бошқа тариф йўқ бу голга!

64. Ўйин темпи юқорилаб кетди. Тахминан 55 дақиқа футболдан йироқ бўлган ва бироз зерикарли спорт турини томоша қилдик. Ана энди "Барселона"нинг темпи пасайди ва "Алавес"га бўш ҳудудлар яратиб бермоқда.

61. ЗАРБАААААААААА!!!! Элининг бош билан берган зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди. 20 сантиметр гол учун етмади.

58. ЗАРБАААААААААА!!!! Ҳисоб тенглашиши, "Барселона"нинг бир соатлик устунлиги 2 дақиқада йўқ бўлиши мумкин эди!!! Тер-Штеген ва Пике тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўйишди. Натижада Муньос гол уриш учун вазиятга эга бўлди ва зарба берди. Тўпни тер-Штеген қайтарди.

57. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Лукас Перес ҳисобни қисқартирмоқда!! Қанотдан узатиб берилган тўпга Перес боши билан зарба бериб, ҳисобни очди.

55. "Барселона"нинг яққол устунлиги давом этмоқда. "Алавес" эса ҳали ҳам ҳимоясидан чиққани йўқ.

51. ГООООООЛЛЛЛ!!! ЙЎЎЎҚҚҚҚҚҚ!!! Гризманнинг голи оффсайд туфайли инобатга олинмади.

49. Мессининг пасидан кейин Альба тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб бериши мумкин эди. Шу орқали ҳужум янада хавфлироқ кўриниш оларди. Аммо бу паллада испаниялик ҳужумчи тўпга ета олмади.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Гарчи 2 гол урилган бўлса-да, бир томонлама футбол жуда зерикарли ўтмоқда.

45. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Суареснинг пасидан кейин Видаль тўпни замбарак кучи тезлигида дарвоза тўрига йўллади! 2:0!39. ЗАРБААААААААА!!!!!!! "Барселона" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Тўпни эгаллаб олган Месси камида 5 футболчини алдаб ўтиб, зарба берди. Бироз ноаниқ.

37. Тайм зерикарли ўтаётганидан ёзишга воқеа бўлмаяпти. Шу дақиқага келиб, Мессининг заргарона узатмасидан кейин Гризманн тўпни бир уринишда дарвоза яқинига узатганди. Тўп ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди. Қайтараман, ўйин жуда зерикарли кечмоқда.

28. Вакасо тўпни қабул қилиб олиб, Умтитини бир алдади, икки алдади, ҳуллас зарба бергунча барча ишни тўғри қилди. Аммо зарба.....

25. Одамнинг уйқисини келтирадиган ўйин бўлмоқда.

23. Гризманн ҳужумга ўтаётган рақибини очиқчасига қўли билан ушлаб тўхтатиб қолишга интилганди. Бу сариққа тортадиган вазият. Бироқ ҳакам бу паллада франциялик футболчини очиқчасига кечирди.

22. Суареснинг пасидан кейин Видаль рақиб жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни марказга узатганди. Бу сафар майдон тугаб қолди ва тўп майдонни тарк этди.

18. Хавфли вазиятттт!!!! Мессининг ажойиб паси Видаль томон ўтмади.

14. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Гризманн ҳисобни очди! Суареснинг қанотдан оширган тўпига Гризманн бир уринишда зарба бериб ҳисобни очди.8. ЗАРБААААААААА!!!!!! Мессининг супер пасидан кейин Видаль чалқанча услубда зарба берди. Тўпни Пачеко оёқлари билан қайтарди. Аслида бу паллада оффсайд бўлганди. Ҳакамлар ҳужумнинг якунини кутишди.

6. Дастлабки 6 дақиқа шунақанги зерикарли ўтди-ки, ҳаттоки мухлисларнинг ҳам бақириқлари эшитилмаяпти. Ҳудди Ўзбекистон чемпионатига ўхшайди.

3. "Барселона" ҳужумга ўтди. Бироқ аввалига Суарес, кейинчалик Гризманнинг ноаниқ ҳаракатлари эвазига ҳужум бартараф этилди.

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар "Камп Ноу"га чиқиб келишди! Стадионда бўш ўринлар жуда кўп. Бироқ бу ўйинга таъсир қилмаслиги аниқ.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда!

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика