UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Исмлари берилмаган ЎФА мутахассислари Россияга жўнаб кетди Янгиликлар

Исмлари берилмаган ЎФА мутахассислари Россияга жўнаб кетди

Теглар :  ЎФАРоссия
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари гуруҳи футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати мезбони Россияга жўнаб кетди.

У ерда мутахассисларимиз Россия футбол уюшмаси, Россиядаги спорт ҳуқуқшунослиги бўйича фаолият юритаётган компаниялар фаолиятини ўрганишади ҳамда улар билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича музокараларда иштирок этишади.

Бундан мақсад, Ўзбекистон футбол ассоциацияси таркибидаги футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармасига  келишилган ўйинларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, футболчилар, мураббийлар, ходимлар меҳнат шартномасидаги муаммоли вазиятларни ҳал этиш, футболни  молиялаштиришни тўғри ташкил қилиш ва  ички аудиторлик текширувларни ўтказиш ишларида юқорида номлари қайд этилган ташкилотлар тажрибасини жорий қилишдир.

Россия сафаридан сўнг, октябрь ойида мазкур соҳа бўйича ФИФА саммити ташкил этилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари иштирок этадиган ушбу саммитда Швейцариянинг спорт ҳуқуқшунослиги компаниялари ва фирмалари билан учрашувлар ташкил этилиб, ўзаро ҳамкорликни масалалари муҳокама қилинади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика