UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  0 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  1 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  2 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  23 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  18 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  6 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3

Ислом Тўхтахўжаев: «Бир жамоа бўлиб мақсадимиз сари интиляпмиз» Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: «Бир жамоа бўлиб мақсадимиз сари интиляпмиз»

Бирлашган Араб Амирликларида ўз қишки йиғинларини давом эттираётган «Локомотив» мавсумга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.
Машғулотларда асосан нималарга эътибор берилаётганини билиш мақсадида жамоамизнинг ишончли, кучли ва истеъдодли ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевни суҳбатга тортдик.

- Ислом, мана 9 кундирки жамоа Абу Даби шаҳрида машғулотларни давом эттирмоқда. Мураббийлар штаби асосан ушбу тайёргарлик давомида нимага эътибор беришмоқда?

- Дастлабки кунларда биз жисмоний тайёргарликка эътибор қаратдик. Айни дамда эса мураббийларимиз бизга майдонда ўз ўйинимизни ташкил этиш борасида сабоқ беришмоқда. Хар ҳил тактик схемалар устида ишлаяпмиз. Машғулотларимиз кунига икки мартадан давом этмоқда.

- Бирлашган Араб Амирликларига келиб 12 январь куни Қозоғистоннинг «Қайрат» клубига қарши ўйнадинглар. Ушбу ўйин ҳақида икки оғиз сўзлаб берсангиз.
- «Қайрат» клубида жисмонан кучли футболчилар ўйнар экан. Бизда олма-оталиклар дарвозасини ишғол этиш учун кўп вазиятлар бўлди. Биз ушбу вазиятларни биттасидан фойдаландик. Мавсум ҳали бошланмаган ва бу оддий ҳолат. Ҳали олдинда «Пекин Гоань», «Шахтёр» каби кучли жамоаларга қарши учрашувларимиз бор.

- Жамоада айни дамда Ўзбекистоннинг кучли футболчилари жам бўлишган. Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ва клубда вужудга келган кучли рақобатни қандай баҳолайсиз?

- Таркибга жалб этилган барча футболчилар ўз чизиқларида ҳақиқатдан ҳам кучли футболчилар. Улар билан терма жамоада бирга ўйнаганмиз. Бир биримизни тушунишда ҳеч қандай қийинчилик бўлаётгани йўқ. Легионерларимиз ҳам кучли футболчилар. Бир жамоа бўлиб мақсадимиз йўлида ҳаракат қиляпмиз. Рақобат албатта ҳеч қачон зиён келтирмаган. Бу футболчига янада масъулият юклайди ва ўз устида янаям кучлироқ ишлашга ундайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика