Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"
28 май 2025 19:35
Янгиликлар
Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"
Ўзбекистон терма жамоаси ва ОКМК клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев БААга қарши муҳим учрашув олдидан фикрларини билдирди.
"Йигитларнинг кайфияти аъло. Охирги қадам қолди, буни ҳамма тушуниб турибди. Худо хоҳласа, халқимиз кутганидек, БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин.
Мураббийларга ўйинга таллуқли бўлган керакли кўрсатмаларни беришади деб ўйлайман. Шунга қараб ҳозирлик кўрамиз. Энг асосийси, олдимизга қўйилган вазифани бажаришимиз керак", – деди узоқ йиллик танаффусдан кейин терма жамоа йиғинига жалб қилинган 35 ёшли ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон беллашуви 5 июнь куни 21:00 да бошланади.
26 май куни Тимур Кападзе терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар