UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  14 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4

Ислом Қобилов: “Осиё грандларини яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этишга уринамиз” Янгиликлар

Ислом Қобилов: “Осиё грандларини яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этишга уринамиз”

ФИФА кунлари муносабати билан миллий жамоамиз қаторида олимпия терма жамоаси ҳам навбатдаги йиғинга киришишди.

Пойтахтимиздаги ТТЙМИ ўйингоҳида олиб борилган машғулотлар якунлангач жамоа сардори Ислом Қобиловга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Бугундан бошланган галдаги ўқув-машғулот йиғини ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз...

- Мана бугундан Олимпиада йўлланмасини тақдим этувчи Осиё чемпионатига ҳозирликни бошлаб олдик. Кайфиятлар аъло. Барча яхши ҳолатда. Умуман олиб айтганда ҳаммаси жойида. Режа асосида машғулотларни ўтказяпмиз.

- Чизиқлар орасидаги рақобат қандай? Биламизки аввалги мусобақада энг кучли нуқтамиз марказ бўлганди...

- Албатта. Марказда рақобат ўта кучли. Бир-бирига муносиб, кучли ўйин намойиш этаётган футболчилар чақирилган деб ўйлайман. Қолаверса соғлом рақобат муҳити асло зарарга ишламайди.



- Қуръадаги рақиблар тўғрисида нима дея оласиз? Қизиғи биз билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушган термалар гуруҳимиздан жой олди.

- Олдимизда масъулиятли вазифа турибди. Олимпия ўйинларига йўлланмага эга чиқиш мақсадимиз экан, ҳар бир жамоани мағлубиятга учратишимиз шарт. Албатта, тўғри муносабатда бўлган ҳолда. Олдинги Осиё чемпионатида Жанубий Корея ва Японияни йирик ҳисобда енгган эдик. Эндиги сафар ҳам бунга яна бир бор уриниб кўрамиз.

- Эрон олимпия терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Бу уларнинг услубига ва ўйинига таъсири ўтказадими?

- Ҳа, бўлмасамчи! Ҳар бир мураббийнинг услуби, фалсафаси бўлади. Шундан келиб чиқиб жамоага ўзгартириш киритади.


Абдулазиз суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика