UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  0 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  5 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  2 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  16 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  24

Ислом Қобилов: "Бунёдкор"нинг шаъни учун ўйнадик" Янгиликлар

Ислом Қобилов: "Бунёдкор"нинг шаъни учун ўйнадик"

Coca Cola Суперлига 18-турнинг қолдирилган учрашувида "Бунёдкор" ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Шиддатли кечган ўйинда майдон эгалари 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ушбу баҳсдан сўнг "Бунёдкор" ҳимоячиси Ислом Қобиловнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Аввало ғалаба билан жамоамизни ва мухлисларни табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, бундай дербиларга ортиқча тайёргарликнинг ҳожати йўқ. Бундай паллада футболчилар шундоқ ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишмоқчи бўлишади. Мазкур учрашувдан олдин "Бухоро"га қарши майдонга чиққан эдик, шу боис "Пахтакор" билан кечадиган ўйинга тайёргарлик учун вақт ҳам йўқ эди. Биринчи даврадаги мағлубият учун ҳам боримизни бериб ҳаракат қилдик",- дейди Ислом Қобилов.

- Ўтган мавсумда ҳам "Бунёдкор" ўз майдонида худди шундай натижа қайд этган эди. Нима деб ўйлайсиз, футболчиларнинг кучли рақибларга қарши бошқача иштиёқ билан майдонга чиқиши руҳият билан боғлиқми?

- Албатта, руҳият билан боғлиқ десам ҳам бўлади. Биз шунчаки мураббийимизнинг кўрсатмаларини катта иштиёқ билан бажардик ва "Бунёдкор"нинг шаъни учун ўйнадик.

- Жамоа ҳисоб тенглашган вақтда ҳам босиқлик ва совуққонлик билан ҳаракат қилди. Айнан шу омил аввалги учрашувларда етишмаётганди...

- Тўғри, ўтган турларда бизга бу нарса ҳам етишмаётган эди. Аввалги ўйинлардаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика