Ислом Қобилов: “Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Мақсад ягона - тарих яратиш”
16 дек 2019 12:10
Янгиликлар
Ислом Қобилов: “Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Мақсад ягона - тарих яратиш”
Хўш, Любинко Друлович устозлик қилаётган навбатдаги ОТЖ олимпиядага чипта олиш баробарида тарихни такрорлай оладими? Жамоа сардори Ислом Қобилов саволларимизга жавоб бериш баробарида, рақиблар ҳақида ҳам алоҳида тўхталди.
“Жамоадошларим билан биргаликда кайфиятимиз аъло даражада. Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Тайёргарлик ва йиғин ҳали давом этади. Ишлашимиз керак бўлган нарсалар бор.
Рақиблар ҳақида гапирадиган бўлсам, Эрон ва Жанубий Корея билан кузда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Бир-биримизни яхши тушундик. Улар ҳам бизни ўрганишди, биз ҳам уларни ўрганиб олдик. Нима бўлган тақдирда ҳам биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Чунки биз Ўзбекистонмиз. Мақсад битта, у ҳам бўлса ҳар тўрт йилликнинг нуфузли турнирига йўл олиш ва чемпионлик шоҳсупасида ватанимиз байроғини баландларга кўтариш орқали тарихга кириш. Муҳлислардан бизни ортимиздан дуо қилиб туришларини сўраб қоламан. Биз ҳам уларни ва ўзимизни юзимизни ёруғ қилишга интиламиз” - деди Ислом Қобилов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар