UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  2 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Ислом Кенжабоев: "Навбаҳор" мавсум тугамасидан олдин таклиф билан чиққан эди" Янгиликлар

Ислом Кенжабоев: "Навбаҳор" мавсум тугамасидан олдин таклиф билан чиққан эди"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси қишки трансферлардаги фаоллиги билан барчанинг нигоҳини ўзига қаратмоқда.

 Самвел Бабаян қўл остида юқори ўринлар учун курашадиган футболчилардан жамоани шакллантирмоқда. Жамоанинг қўлга киритган энг яхши футболчиларидан бири Ислом Кенжабоевдир. Аввалги йилларда "Насаф"да порлаган хужумкор ярим ҳимоячи ўтган мавсумни Кореяда бошлаб Ўзбекистонда якунлади. Яқинда "Навбаҳор" билан шартнома имзолаган футболчи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

- "Навбаҳор"га ўтишингиз ҳақидаги хабарлар анча аввал тарқалган эди. Яқинда бу ҳақида клуб расмий хабар берди. Наманганликлар таклифи қачон бўлганди?

- "Навбаҳор" мавсум якунига етмасдан олдин таклиф билан чиққан эди. Уйдагилар билан маслаҳатлашдик. Жамоанинг режалари ва мақсадлари билан танишдик. Жамоа чемпионлик учун курашади. Барчасини ҳисобга олиб розилик бердим. 

- Қишки трансферлар ойнаси вақтида яхши савиядаги футболчи олдида бир нечта танлов имконияти юзага келади. Шундай экан "Навбаҳор"га ўтишингизга нима асосий туртки бўлди?

- Гапингиз мутлақо тўғри. Яхши футболчига кўплаб таклифлар қабул қилади. Мураббийнинг ўзи билан гаплашиб олдим. Барчаси маъқул келгач шартномага қўл қўйдим. 

- Хориж жамоаларидан бирига ўтиш имкони нима учун амалга ошмади? Балки Кореядаги легионер сифатидаги қийинчиликларни кўрганингиз бунга тўсқинлик қилдими?

- Корея ҳақида кўп гапирганман. Шу боис бу мавзуга бошқа қайтишни, эслашни истамайман. Ҳали хорижга чиқишни ўйлаганим йўқ. Вақти келса ўйнайман. Легионерга айланишим учун ўзимни руҳан, жисмонан ҳар томонлама тайёрлашим керак. Балки кейинги мавсумда ўйлаб кўрарман. 

- Ҳар ҳолда "Насаф"да тўп тепиб юрган кезларингизда салоҳиятингиз юқори баҳоланган, Европа давлатларига йўл олишингиз кутилганди...

- Ҳозир ҳам хорижда ўйнаб кетишимга ишонаман. Лекин юз фоиз тайёр бўлиб, борганда ҳам етакчиликни қўлга оладиган даражада ўйнашим керак. Кореяга ўхшаб захирада қолишни ёқтирмайман. 

- "Навбаҳор" мухлисларига нима, деган бўлардингиз?

- Стадионга келиб ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам қўллаб- қувватлашса бизга янада осонроқ кечади. Ўзимиз кўзлаган мақсадимизга эришишимизга уларнинг ҳам ёрдами бўларди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика