UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  1 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  1 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  5 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  14 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  28 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  2 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0

Ислом Исоқжонов: “Ал Нафт” билан учрашувда қийинчилик билан ғалаба қозондик” Янгиликлар

Ислом Исоқжонов: “Ал Нафт” билан учрашувда қийинчилик билан ғалаба қозондик”

Наманганнинг “Навбаҳор” клубидан Бекободнинг “Металлург” жамоасига кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Ислом Исоқжонов Туркиядаги тайёргарлик тўғрисида фикр билдирди.
“Айни дамда “Металлург” жамоаси билан Туркиядаги йиғинда иштирок этяпман. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Эрталаб жисмоний машқлар бўлса кечки пайт тўплар билан ишлаяпмиз. Ҳозирча ҳаммаси режа асосида кетмоқда.

Кеча Ироқнинг “Ал Нафт” жамоасига қарши учрашувда қийинчилик билан ғалаба қозондик. Рақиб жамоа жуда ҳам кучли экан. Яхши тайёргарлик, жамоавий ўйин ва кўпроқ тажриба “Ал Нафт”га қарши учрашувда ўз сўзини айтди. Рақиб жамоанинг футболчилари жуда ҳам тезкор тўп билан яхши муомала қилишар экан.

Яна бундан ташқари бир қатор жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказиш режалаштириб қўйилган. Насиб қилса чемпионат баҳсларигача ўз спорт формамизга кириб оламиз”, - дейди Ислом Исоқжонов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика