UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  1 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  0 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  4 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12

Ислом Исмоилов: "Учрашувдан аввал футболчиларда кучли ҳаяжон бор эди. Хитой Тайпейининг ўйинини стадиондан кузатдик" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Учрашувдан аввал футболчиларда кучли ҳаяжон бор эди. Хитой Тайпейининг ўйинини стадиондан кузатдик"

Кеча Хитой Тайпейи мамлакатида U-17 Осиё кубоги саралаш босқичининг илк тур учрашувларига старт берилди.

Унда ўсмирлар терма жамоамиз Фаластинга қарши майдонга чиқди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эртага вакилларимиз мезбон Хитой Тайпейи билан куч синашади. Мазкур ўйин олдидан терма жамоа устози Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 



"Албатта, биринчи учрашув доим қийин бўлади. Футболчиларда ҳаяжон юқори эди, чунки улар ҳам бу мусобақанинг масъулиятини, муҳимлилигини ҳис қилиб туришганди. Шунга қарамасдан илк дақиқалардан ўйин назоратини қўлга олишди ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Рақибни ўрганиш жараёнида асосан узун паслар билан ўйналишини кўргандик ва шунга асосан иккинчи зонада ҳимояландик. Бу устида машғулотларда бир қанча тактик ишланмаларни амалга оширган эдик. 

Фаластинга қарши баҳсга тайёрланиш учун  бизда етарлича вақт бўлди. Тайванга эртароқ келганимиз мослашишда енгиллик берди дея оламан. Тўғри, дастлабки кунларда қийинчиликлар юзага келди. Бу кўпроқ ҳаво намлиги билан боғлиқ эди. Тиббиёт бўлими бунинг устида қаттиқ иш олиб боришди. Овқатлар масаласидаги муаммоларни бартараф этиш учун ЎФА томонидан амалий ёрдам бериб келинмоқда. 

Эртанги рақибимиз Хитой Тайпейининг Ироқ билан ўйинини стадиондан кузатдик. Рақибнинг хато ва камчиликларини таҳлил қилиб чиқмоқдамиз. Бизда бир кун вақт бор. Эртага ўз имкониятларимиздан максимал фойдаланишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ислом Исмоилов. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика