UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  7 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  7 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  12 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4

Беларусь чемпионати. Жасур Яхшибоев жамоаси мағлубиятга учради Янгиликлар

Беларусь чемпионати. Жасур Яхшибоев жамоаси мағлубиятга учради

"Ислочь" ҳамда "Шахтёр Солигорск" ўртасидаги Беларусь чемпионатининг 22-тур учрашуви якунига етди.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. ГОЛ! "Ислочь" ҳисобни 4:2 кўринишга келтирди. Януш ўйинга нуқта қўйди.

86. ГОООЛ! Бурко ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

80. "Шахтёр" устози ўйинда бурилиш амалга ошириш учун бир нечта ўзгариш қилди.

74. Яхшибоев рақиб жарима майдончаси ичида симуляция ишлатгани учун сариқ карточка олди.

71. 3:1! Бу сафар Януш "Шахтёр Солигорск" дарвозасини ишғол қилди.

69. ГОЛ! Яна "Ислочь" ҳисобда олдинда. Яна Юсов гол урди.

68. Гофри Стефан "Ислочь"ни ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди, аммо унинг зарбасини Гутор қайтарди ва жамоасини голдан қутқарди.

62. "Шахтёр" ўта хавфли ҳужум ташкил қилди, бироқ Иванович сўнгги зарбани беришда хатога йўл қўйди.

55. Подстреловнинг узатмасидан сўнг "Шахтёр" ҳужумчиси қулай вазиятга чиқаётганди, аммо "Ислочь" ҳимоячилари тўпни қайтара олишди.

53. Яхшибоев бошлаган ҳужум "Ислочь" дарвозасига зарба билан якунланди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

48. ГОООЛ! ҲИСОБ ТЕНГЛАШДИ! Яхшибоев рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг тўпни эгаллади ва тезлик билан уни Архиповга узатди. Архипов эса вазиятдан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди. 1:1! <

br>



46. Иккинчи бўлим бошланди. 

ТАНАФФУС

41. Жасурнинг ажойиб узатмасидан сўнг "Шахтёр" футболчиси дарвозага зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

38. Яхшибоев иккинчи қаватдаги тўп учун курашда ғалаба қозониб, тўпни жаомадошига олиб берди, аммо "Шахтёр" футболчиларининг кейинги ҳаракати омадсизлик билан якунланди.

30. "Шахтёр" ўйинни ўз зонасидан узоқлаштирди ва энди тўпга эгалик қилиб, кетма-кет ҳужумлар амалга оширмоқда.

24. "Шахтёр"да жаримадан зарба бериш имконияти пайдо бўлди. Стандартни Сачивко амалга оширди ва тўпни "Ислочь" посбони эгаллаб олди.

22. Ҳозирча "Ислочь" рақибидан фаолроқ ҳаракат қилмоқда.

18. ЗАРБААА! Яхшибоевнинг зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни катта қийинчилик билан қайтарди.

14. Ҳозирча Беларусь чемпионати тўпурари Жасурбек Яхшибоев (12та гол) кўзга ташланмаяпти, шунга қарамай ундан голлар кутиб қоламиз.

10. ГОЛ! Афсуски, "Ислочь" ҳисобни очди. 1:0! Гол муаллифи Юсов.

5. "Ислочь" оқ, "Шахтёр" оч яшил рангда ўйнамоқда. Жасур Яхшибоев асосий таркибда.

1. Учрашув бошланди.

- Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз ўқувчилари, Жасур Яхшибоев тўп тепаётган "Шахтёр Солигорск" жамоасининг бугунги ўйини сизлар учун матнли трансляция қилинади.


"Ислочь" - "Шахтёр Солигорск" 4:2

Голлар: Юсов 10, 69, Януш 71, 90 - Архипов 48, Бурко 86.

"Ислочь": Хаткевич, Карпович, Комаровски, Концевой, Макас, Папуш, Патотский, Стефен, Янушкевич, Януш, Юсов.

"Шахтёр Солигорск": Гутор, Архипов, Бурко, Иванович, ЯХШИБОЕВ, Хадаркевич, Подстрелов, Сачивко, Селява, Цзоке, Вукманич.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика