

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "қаймоқранглилар" 2013 йилда клубга ўтган "Малага"нинг собиқ футболчиси билан шартномани узайтиришдан бош тортганди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида испаниялик ярим ҳимоячи "Қироллик клуби"идаги фаолияти давомида қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
"Реал Мадрид"даги бутун фаолияти давомида Иско 5 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ва уч марта Ла Лига ғолибига айланган.



