Иско: “Касильяс дунёдаги энг зўр дарвозабон”
17 авг 2013 13:39
Янгиликлар


Иско: “Касильяс дунёдаги энг зўр дарвозабон”
“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Исконинг таъкидлашича, “Қироллик клуби”даги ҳамкасби Икер Касильяс дунёдаги энг зўр дарвозабон экан.
“Касильясни дунёдаги энг зўр дарвозабон деб ўйлайман. Чунки у яқин ўтган йиллар ичида, ютилиши керак бўлган барча нарсалар совриндорига айланди.
Икер ҳам Диего ҳам барчага ўз истеъдодларини намойиш этишди. Ўтган мавсумда эса Диего ажойиб ўйин намойиш этди.
Жамоада дарвозабонлар ўртасида катта рақобат борлиги яхши”, - дея таъкидлади Иско.

Фикрлар