Иско: "Жирона"дан учралган мағлубият туфайли "Реал"ни ҳисобдан чиқариш нотўғри"

Aslanov Jasurbek
30 окт 2017, 10:26
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско ЛаЛиганинг 10-турида "Жирона"дан учралган мағлубият ҳақида гапириб берди.

"Жуда ноодатий ўйин бўлди, 1:0 ҳисобида ютаётганимизга қарамай, мағлуб бўлдик. Иккинчи бўлим бошида ўйиндан ўчиб қолдик, рақиб эса гол уришга киришиб кетди. Баҳс охиригача вазиятни ўнглашга уриндик, аммо амалга ошмади. Натижада очко йўқотдик.

Иккинчи бўлим бошида бизга рухий тайёргарлик етишмади. "Жирона" ўйинга осон қайтди. "Реал"ни ҳисобдан чиқариш нотўғри. Олдинда Испания чемпионатининг кўплаб ўйинлари бор" - дейди Иско.

ЛаЛига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana