Иско Бундеслига клубидан таклиф олди

Alisher Ostonov
29 янв 2023, 11:20
"Реал" ва "Севилья" собиқ ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

30 ёшли испаниялик футболчи Германиянинг "Унион" жамоасидан таклиф олди, бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Футболчи айни дамда эркин агент мақомида. Испан "Севилья"га августда ўтган бўлса-да, 21 декабрда клуб билан битимни бекор қилди.

Иско "Севилья" сафида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›