

30 ёшли испаниялик футболчи Германиянинг "Унион" жамоасидан таклиф олди, бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Футболчи айни дамда эркин агент мақомида. Испан "Севилья"га августда ўтган бўлса-да, 21 декабрда клуб билан битимни бекор қилди.
Иско "Севилья" сафида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.



