UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  8 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  13

Ирвин айни дамда АПЛнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси кимлигини айтди Янгиликлар

Ирвин айни дамда АПЛнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси кимлигини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Денис Ирвин АПЛда айни дамдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси кимлигини айтди.

"Албатта, Люк Шоу. Алекс Теллеснинг келиши унинг савиясини кескин ортишига сабаб бўлди. Унга яхши рақобатчи келгани менга ёқди.

Ўтган мавсумда у Брэндон Уильямс билан бирга ўйнади, унда ҳам ўсиш кузатилди. Теллеснинг келиши Шоуга анчагина фойдали бўлди. Менимча, у айни дамда АПЛнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси.

"Челси"да Бен Чилуэлл бор. Ҳа, клуб оғир дамларни бошидан ўтказмоқда, бироқ у ҳам бу эътирофга даъвогарлик қила олади. Балки, Райан Бертран ва Энди Робертсонни ҳам шулар сафига қўшишим мумкиндир. Люк ростдан ҳам "Манчестер Юнайтед"да йилдан йилга кучайиб бормоқда.

Ҳа, жароҳат олганидан кейин ритмни топиб олиши қийин бўлди. Бироқ унга ҳам дам бериб туриш керак деб ҳисоблайман. Ўтган мавсумда Брэндон, ҳозир эса Теллес Шоу билан рақобат қилаётганини ҳисобга олсак, Оле яхшигина муаммоларга учрайди.

Ўйинлар сони борасида 4 ойда барчага имконият берилади. Барчага таркибнинг катталиги муҳим. Люк жамоанинг бир умрлик муҳим футболчиси бўлиб қолишини инобатга олсак, унинг юқори жисмоний ҳолатда бўлиши энг асосийси.

Шоу узоқ йиллар олдин, ёш болалигида катта сумма эвазига олиб келинганди. Ҳимоячи сифатида барча ҳам хато қилади. Шу орқали барчадан кўп нарсани ўрганиб юриш керак. Бироқ 34-35 ёшга кирганда бундай хатолар қилиш ярамайди", - деди Ирвин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика