Ироқ чемпионати бекор қилинди
04 июн 2020 12:00
Янгиликлар
Ироқ чемпионати бекор қилинди
Ироқ футбол ассоциацияси мамлакат миллий чемпионатини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди.
Бунга кутилганидек коронавирус пандемияси сабаб бўлди. Ассоциация 15та клуб билан ўзаро келишган ҳолда ушбу қарорни қабул қилди.
Баёнотда шундай дейилади: "Биз Ироқ миллий терма жамоасининг манфаатларини кўзлаб ҳамда футболчиларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда чемпионатни муддатидан олдин тугатишга қарор қилдик. Янги мавсум 10 сентябрдан бошланади".
Фикрлар