UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  0 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   9 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32

Иқтидорларни кашф қилишдан ортга чекинмайдиган "Зальцбург" ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

Иқтидорларни кашф қилишдан ортга чекинмайдиган "Зальцбург" ҳақида нималарни биламиз?

"Ред Булл"нинг футболдаги ютуқлари борасида кўп маротаба эшитгансиз ва ўқигансиз.

Бу номни эшитганингизда “Лейпциг” эсингизга келади. Европа футболига яшиндек кириб келган ва кўпчиликни диққат марказида бўлган жамоа сўзсиз “Лейпциг”дир. Аммо бугун эътиборингизга “РБ” тизимидаги иккинчи клуб – “Зальцбург” борасида сўз юритамиз.

Ботқоқликдан юқорилаган клуб

Бу клуб узоқ ва оқилона ўсишга эришди. Бир неча йиллар давомида жамоадан кўплаб иқтидорлилар етишиб чиқди. Манедан Холандгача бўлган футболчилар ушбу клубда ўйнаган ва жаҳон футболига кириб келишган. "Зальцбург"нинг муваффақиятларида бир кишининг ишини алоҳида таъкидлаш мумкин. Бу – 15 йилдан буён клубда спорт директори лавозимида ишлаётган Кристоф Фройнд. 

"Ред Булл" Австрия футболига шиддат билан кириб келди. Диққат қилинг, 2006 йили қарзга ботган "Аустрия" ва "Зальцбург" компания томонидан сотиб олинди. Дарҳол янги чекловлар ўрнатилди. Одатий бинафшарангни тақиқлади, клубнинг 72 йиллик тарихини ўчирди. Компания ўз брендини шакллантира бошлади. 

Номдор мутахассис таклиф қилинди ва Рангник эффекти ўз таъсирини ўтказди

"Ред Булл" клубни тўлиқ қўлга олганидан сўнг бош мураббий лавозимига А Сериянинг кўп карра ғолиби, УЕФА кубогини уч маротаба қўлга киритган тажрибали Жованни Трапаттони таклиф қилинди. Ёрдамчи мураббий сифатида "Интер" ва "Бавария" орқали яхши таниш шогирди Лотар Маттеус кўмаклашди. Маҳаллий лигада чемпион бўлди, еврокубокларда эса натижалар ўзини оқламади. 

2012 йилда эса Ральф Рангник таклиф этилди ҳамда клубда жиддий ўзгаришлар кузатила бошланди. У клуб тизимини ўзгартирди: бутун дунёдаги ёшларга пул сарфлаш, тажовузкор ва ҳужумкор футбол кўрсатиш, натижаларни сезиларли даражада яхшилаш, порлаб чиқаётган футболчилардан яхши даромад топиш устида ишлади. Бунинг учун Ральф улкан скаутлик тизимини йўлга қўйди, ўзи билан мутахассислардан иборат жамоани тузди. Натижалар дарҳол самара бергани йўқ. Босқичма-босқич ўзгариш рўй берди. Рангник "Лейпциг"га кўчиб ўтиши оқибатида "Зальцбург"да пасайишлар даври юзага келди.

Муваффақият гарови бўлган шахс аслида ким?

Эътибор беринг, у (Кристоф Фройнд) 2006 йилнинг 1 июлидан буён "Зальцбург"да ишлайди. Фройнд дастлаб ташкилиш ишларга масъул бўлиб, жамоа билан раҳбарият ўртасида воситачи вазифасини бажарди. 2012 йили Рангник уни спорт координатори лавозимига кўтарган. Орадан уч йил ўтиб, яъни 2015 йилда Ральфнинг ўрнига "Зальцбург" спорт директорига айланди. Рангник бошлаб берган самарали ишини муваффақиятли давом эттирди. У жамоага 30 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Златко Юнузовични олиб келди. 

"Зальцбург" ёш иқтидорларни излашдан ташқари, тажрибали футболчилардан ҳам воз кечмади. Бунга яққол мисол сифатида 2009 йилда жамоага келган чап қанот ҳимоячи Андрес Ульмер ҳалигача "Зальцбург" шарафини ҳимоя қилмоқда.  

“Клубнинг 16 ёшгача бўлган жамоасига фақат Австрия фуқаролари қабул қилинади. Агарда 16 ёшга тўлиб бўлган бўлса, Европа иттифоқидан бўлган болаларни ҳам қўшиб оламиз. Қолган ҳолатларда эса 18 ёшни қаршилаганлар жалб қилинади”, – дейди Фройнд.

"Зальцбург" тизими бошқа жамоаларга нисбатан бошқача иш юритади. Фройнднинг айтишича, кузатувдаги барча футболчиларнинг психологиясига катта эътибор берилади. 

"Кўп маротаба таъкидлаб келганман, менталитет иқтидордан устун деб. Айтайлик, футболчи майдон ташқарисида ўзини қандай тутмоқда, машғулотларда қай кайфиятда иштирок этмоқда, мағлубиятга муносабати қанақа, жамоадошлари билан қандай тарзда гаплашмоқда... Ҳаммаси жуда муҳим", – дея фикр билдирди Кристоф. 

У Эрлинг Холанд бўйича бир қизиқ ҳолатни гапириб берди...

"Биз Эрлингни 15 ёшидан бошлаб кузата бошлаганмиз. Ростини айтаман: у ҳар доим ҳам яхши ўйнамаган. Иқтидорсиз трансфернинг амалга ошиши мумкин эмаслигини тушуниш мумкин, аммо харид қилиш вақтида ундаги ақл ва ўзини тутиши муҳим факторга айланади”, - деб қўшимча қилди Фройнд. 

Тизимда футболчилардан ташқари мураббийлар ҳам кашф қилинади

Спорт директори бўлган Фройнд мураббий таклиф қилишда ҳам ўзгача услубни танлаган. Қўрқмасдан мураббий таклиф қилинади, ўз ўрнида бу натижа келтиради. Дейлик, спорт директори томонидан Оскар Гарсияга ишонч билдирилди. Тажриба кутилганидан ҳам яхши натижа берди. Кейин Марко Роузга имконият тақдим қилинди. Ундан кейин "РБ"нинг Нью-Йоркдаги жамоасидан келган Жесси Марш постни эгаллаб, Клопп шакллантирган услуб, қувноқ футболни тарғиб қилди. Эндиликда эса Маттиас Яйссле  ишламоқда.

Қизиғи шундаки, Кристоф ҳар сафар мураббий танлаганида танқид остида қоларди. Чунки у катталар футболида тажрибаси бўлмаганларни жалб қиларди. Фройнд эса бундай танқидларга муносабатини билдирди. 

"Тан олайлик, Австрия чемпионатига машҳур мураббийни олиб келиш жуда қийин. Аслида бунга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Клуб фалсафасига мос тушадиган мураббий бўлса бас. Биз шундай мураббийлар билан ривожланмоқчимиз".

Бу шунчаки рақамлар эмас...

Диққат қилинг, Фройнд "Зальцбург" спорт директори лавозимида иш бошлаганидан кейин 287,06 миллион евро даромад топди. Қисқа қилиб айтганда, у бу даромадни 5,5 мавсумда топган...

Хўш, бунга қай тариқа эришилди? Жамоанинг муваффақияти африкалик футболчилар билан ҳамкорликка катта эътибор берилгани сабабли рўй берди. Холанд ва Собослаи сотилишидан аввал Пэтсон Дака, Энок Мвепу, Наби Кейта ва Садио Мане яхшигина маблағга сотиб юборилди. Хусусан, Дака ва Мвепу Африканинг олис ҳудудидан, Замбиядан олиб келинди. Иккиси ҳам Замбийнинг "Селтик" жамоасидан олинган. Наби Кейта Франция қуйи дивизионларидан келган. "Ливерпул"да порлаётган Мане "Мец"да тўп тепиб юрган вақтида кашф қилинди. Эътиборлиси, "Мец" ўша кезда Лига 2'да қатнашаётган ва муваффақиятсизликлар сабабли учинчи лигага тушиб кетганди. Садио эса ўз бахтини излаб, "Зальцбург"га йўл олганди. 

Фройнднинг энг яхши иш услубидан яна бири клубнинг фарм-клубида ҳам ишнинг тўғри йўлга қўйилганидир. Бунга Австрия иккинчи лигасида иштирок этаётган "Лиферинг"ни кўрсатиш мумкин. 

"Зальцбург"нинг Чемпионлар Лигаси плей-оффига чиқиш-чиқмаслигига аниқлик киритган "Севилья”га қарши баҳсдаги қизиқ бир жиҳатга эътибор қаратсак. Таркибдаги 14 футболчидан 8 нафари "Лиферинг" сафида ҳеч бўлмаганда битта ўйин ўтказишган. Мисол учун, Холанднинг ўрнига келган ҳужумчи Карим Адейеми ҳам икки йил давомида фарм-клуб сафида голлар урди. Эндиликда асосий таркиб шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Клуб академиясида тарбия топган ва Европанинг кўплаб яхши жамоаларига йўл олган футболчиларни айтиб ўтиш мумкин. Мисол учун, Мартин Хинтереггер (ҳозир “Айнтрахт”да тўп тепмоқда), Ксавье Шлагер (“Вольфсбург”да), Конрад Лаймер ("Лейпциг"да), Ханнес Вольф ва Штефан Лайнер (иккиси – "Боруссия М").

"Мақтанишга йўйманг, лекин кўпчилик бизнинг ишимизга ҳурмат билан қарайди. Аммо баъзан ривожланиш жараёни секинлаб қолиши мумкинлигини биламиз. Омадсизликлар бўлади. Лекин муҳими, дастлабки режага нисбатан ишочни йўқотмаслик", – деди Фройнд.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика