UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Саудия Арабистони элчиси ЖЧ-2034да спиртли ичимликларга рухсат берилмаслигини айтди  0 11:46Месси Adidas компаниясининг янги бутсасини тақдим этди  4 11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  5 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  2 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  7 10:32U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган   2 10:19Златан Ибрагимович: « У сеҳрли футболчи»  2 09:50МЮ 30 йил ишлаган жамоа бошлиғини ишдан олди ва яна...  3 09:22АПЛнинг яна бир машҳур жамоаси араб шайхларининг қўлига ўтиши мумкин  2 08:54«Арсенал» ҳужумдаги жароҳатлар сабабли «Ливерпуль» футболчисини сотиб олмоқчи  3 08:28EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  22 07:56Қўқондаги «Марказий» стадиондаги қурилиш ишлари қандай кетмоқда?  7 07:25Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди  11 02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  19

Иордания мураббийи: “Биз Уругвайдан қўрқмаймиз” Янгиликлар

Иордания мураббийи: “Биз Уругвайдан қўрқмаймиз”

Бугун Иордания миллий терма жамоаси ўз майдонида Уругвайга қарши тўп суради.

ЖЧ-2014 саралаш баҳсларининг плей-офф босқичидан ўрин олган бу ўйин бизни ҳам бефарқ қолдирмаслиги табиий. Чунки бугун Иордания ўрнида биз бўлишимиз мумкин эди. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. ТВ дастурга кўра, бугунги ўйин “Спорт” телеканали орқали тўғридан тўғри намойиш этилади.

Иордания терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассаннинг айтишича, унинг шогирдлари бугунги рақибдан сира чўчиётгани йўқ: “Мен Уругвай тугул, ҳатто Бразилиядан ҳам қўрқмайман ва буни футболчиларга ҳам айтяпман. Чунки ким жаҳон чемпионатига боришни хоҳласа, ҳар қандай рақибдан қўрқмаслиги шарт”.

Маълумки, Ҳоссам Ҳассан ўз вақтида Миср терма жамоасининг энг ишонган ҳужумчиларидан бири бўлган. У терма жамоаси билан 1990 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Айни пайтда Иордания термасини бошқараётган ушбу мураббий ўйиндан олдинги матбуот анжуманида яна қуйидаги фикрларни билдирди:

* Қўл остимда мен қаттиқ ишонадиган бир нечта ўйинчилар бор. Мен уларга тарихда қолиш учун жуда яхши имконият юзага келганини бот-бот такрорладим. Ўз тажрибамдан маълумки, футболда иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Агар ҳар иккала баҳсда охиригача курашсак, ўйлайманки, омад биз томонда бўлади.

Иордания термаси сафида бир нечта йўқотишлар бор. Хусусан, дисквалификация туфайли дарвозабон Амир Шафий бугунги ўйинни ўтказиб юборса, Муҳаммад Дмейри, Анас Бани Ясин каби ўйинчиларда жароҳат бор. Жамоа сардори Амир Диб эса мураббий тузган рўйхатга киритилмаган.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика