UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  0 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  8 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  0 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  20 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  14 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  22 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  324 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6

Иордания миллий терма жамоаси ўз машғулотларини бошлади Янгиликлар

Иордания миллий терма жамоаси ўз машғулотларини бошлади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш плей-офф ўйинларидаги рақиби - Иордания миллий терма жамоаси 14 июль куни ОК-2015 саралаши ҳамда ЖЧ-2014 саралаш плей-офф ўйинларидан олдинги илк расмий машғулотларини бошлади.
Илк машғулотларда терма жамоага чақирилган 28 нафар футболчидар 22 нафари иштирок этган.

Иордания терма жамоасининг мисрлик бош мураббийи Ҳуссам Ҳассаннинг таъкидлашича, илк машғулотларда футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тактик жиҳатларга кўпроқ урғу берилади. «Олдимизда жуда муҳим босқич турибди. Биз буни ҳис қилган ҳолда катта тайёргарлик кўришимиз ва Иордания футболи айни дамда кучли кўтарилишга эришганини исботлашимиз лозим. Терма жамоа футболчилари ҳам буни ҳис қилиб турибдилар», - дейди Ҳуссам Ҳассан.

«Терма жамоа футболчилари билан ҳафтада икки кун машғулот олиб борамиз. Бу билан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туришни мақсад қилганмиз», дея қўшимча қилди иорданияликлар бош мураббийи. «Биз, саралашнинг 4-босқичида иштирок этган футболчиларнинг ўзагини сақлаб қолган ҳолда, терма жамоага яна бир қатор янги футболчиларни таклиф этдик. Терма жамоа ҳафтанинг якшанба ва душанба кунлари машғулот ўтказади. Якшанба кунги машғулотлар ОАВ ҳодимлари учун очиқ бўлади. Душанба кунлари эса машғулотлар ёпиқ эшиклар ортида бўлади. Биз ОАВ ҳодимлари ва терма жамоага бефарқ бўлмаган барчани ҳурмат қиламиз ва улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Аммо, муҳим ўйинлар олдидан футболчиларни ортиқча чалғтимаслликка ҳаракат қиламиз», дея бош мураббийининг сўзларидан парча келтирмоқда, Иордания Футбол Уюшмаси расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Иордания миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши тўп суради. Дастлабки ўйин 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Аммани шаҳрида ўтказилса, жавоб ўйини 10 сентябрь кунт Тошкентда ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика