UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Бундеслига. "Фрайбург" - "Боруссия М" 1:0  0 08:00Омонжон Тўхтамирзаевни табриклаймиз!  0 04:58Olamsport: UFC жангчисини автомобиль босиб кетди, коронавирусга чалинган чемпион ва бошқа хабарлар  0 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 01:23Германия. "Боруссия" М кутилмаганда "Фрайбург" майдонида ютқазиб қўйди  0 00:55А Серияда ҳам 5 ўзгаришга рухсат беришди  0 00:22Остон Ўрунов - Европа лигаси мақсади, Самвел Бабаян, "Локомотив"да пайдо бўлган одати ва бошқалар ҳақида  14 23:43Крауч, Роналду, Рамос, Бэйл рамзий термадан ўрин олди  12 23:11Шевченко Украина термаси билан шартномасини 2,5 йилга узайтиради  0 22:57Санчо ГФЛнинг хабарига ёзган твитини ўчириб ташлади  1 22:43Германия чемпионати. "Фрайбург" – "Боруссия" М. Асосий таркиблар маълум!  0 22:12"Бунёдкор" ўртоқлик учрашуви ўтказди  2 22:02Санчо ҳамда Аканжи жиддий тарзда жазоланди  0 22:01Про-лига-2020. Мавсум 3 июль куни старт олади. Тўлиқ тақвим билан танишинг   4 21:43АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди  0

Интервью. Ўткир Юсупов: “Наманганда футбол ўйнаш завқи буткул бошқача” Янгиликлар

Интервью. Ўткир Юсупов: “Наманганда футбол ўйнаш завқи буткул бошқача”

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси жорий йилги мавсум стартини ёмон бошламади. Тошкентда “Пахтакор”га уч очко улашилган бўлсада, футболчилар ёмон ўйин намойиш қилишмади.

Қолган икки учрашувда “лочинлар” ўз дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб қолган ҳолда ижобий натижаларга эришди. Ўтказилган учта тур давомида жамоа дарвозабони Ўткир Юсупов қатор голлардан сақлаб қолди, ажойиб сейвлар кўрсатди. Яқинда махоратли киперни суҳбатга чорлаб айрим саволлар билан мурожаат қилдик.

- Биласиз, юртимизнинг кўплаб ҳудудларида карантин жорий этилди. Одамлардан кўчага чиқмаслик талаб қилинмоқда. Албатта, футболчи учун яшил майдондан узоқлашиш осон эмас. Мавжуд шароитга кўникиш қандай бўлди? Бўш вақтингизни нималарга сарфлаяпсиз?

- Биринчи ўринда коронавирус билан касалланганларга ҳудо шифо беришини сўраб қоламан. Насиб қилса юртимизга кириб келган балони биргаликда енгамиз. Карантин қоидаларига амал қиляпман. Қўлни совунлаб ювилса, тозалик гигиенасига риоя қилинса ҳаммаси яхши бўлади. Мен учун ҳаёт қандайдир тўхтаб қолганга ўхшайди. Машғулотларсиз, учрашувларсиз кунни ўтиши қийин бўларкан. Бўш вақтимни ҳамма қатори уйда, оилам даврасида ўтказмоқдаман.

- Бундай паллада футболчида истаймизми, йўқми жисмоний томонлама пасайиш кузатилади. Мураббийлар томонидан футболчилар учун дастур ва кўрсатмалар берилдими?

- Ҳа. Уй шароитида бажариш учун кундалик дастурларни, жисмоний юкламаларни юбориб туришади. Иложи борича спорт формамизни енгил машқлар билан ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз.


- “Навбаҳор” Суперлиганинг дастлабки учта турини уч хил натижа билан якунлади. Мағлубият, ғалаба ва дуранг. Кўрдикки жамоага аввалги курашувчанлик руҳияти қайтган. Футболчилар бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Умумий қилиб айтганда ўтган йилнинг иккинчи даврасидаги жамоадан фарқ қилмоқда. Қизиқ, Андрей Канчельскис қишки йиғин ва машғулотларда, янги мавсумга ҳозирлик кўриш жараёнида нималарни ўзгартирди?

- Мураббий жамоага янги футболчиларни таклиф қилди. Андрей Антанасович футболчиларни ягона мақсад остида бирлаштира олди. Машғулотларда жисмоний ҳолатимизни юқори нотага олиб чиқиш устида ишладик. Тўп билан турли тактик чизмалар асосида машқлар бажардик. Назарий машғулотлар қизиқарли руҳда ўтди. Ўйлайманки, қилган меҳнатларимиз самарасини ва мевасини мавсум якунида кўрамиз.

- Туркия йиғинида ош пишириш кимнинг ташаббуси билан содир бўлди?

- Барча йигитлар бирлашиб ошни тайёрладик. Кимдир сабзи тўғради, кимдир гуруч тозолади. Дамлаш чоғида ошпазимизга телефон қилиб сўраб турдик. Чунки, паловнинг энг мураккаб палласи дамлаш ҳисобланади.

- Сизни салоҳияти юқори дарвозабон деб бемалол таърифлай оламиз оламиз. Эктор Купер даврида терма жамоага жалб этилдингиз. Бироқ, кейинчалик нима учундир йиғинларга таклиф қилинмадингиз. Балки, клубдаги салбий натижалар таъсир қилгандир?

- Очиғи, билмадим. Мураббийнинг қарорини ҳамма ҳурмат қилиши шарт. Гапингизда қайсидир маънода жон бор. Ҳаммаси олдинда, умид қиламанки жамоадаги ўйинларим орқали яна терма жамоага қайтаман.


- Ташқаридан қаралганда Купер фтболимиз учун деярли ҳеч нарса бермади.У билан яқин мулоқотда бўлган футболчи сифатида нималарни ўзлаштирдингиз?

- Куперни барча мистер деб чақирарди. Мутахассис жуда камтар ва оддий инсон. Жамоадаги барча учун керакли шароитларни яратиб бера олди. Ундан ҳар қандай шароитда камтар ва самимий бўлишни ўргандим десам тўғри бўлади. Аммо, дарвозабонлар билан асосан Денис Иванков ишларди.

- Денис Иванков сиз учун бегона эмас. Муборак ва Қаршидада бирга ишлагансиз. Ҳозирда эса Павел Синелников қўл остида шуғулланяпсиз. Бу икки мураббийнинг иш услуби ўртасидаги тафовутни айта оласизми?

- Паша ака Иванковни шогирди. Синелников билан “Машъал”да бирга машғулотлар ўтаганмиз. У вақтлар жамоада энди иш ўрганаётган пайтлар эди. Шунинг учун ўзаро тушунишимиз аъло даражада. Иш услуби деярли бир хил. Муҳими икки мураббий ҳам яхши инсон. Ўз ишини усталари.

- Қишда хориж клубларидан таклифлар бўлдими? Легионерга айланишингиз бироз кечикмаяптими?

- Кўп чет эл жамоалари таклиф билан чиқишди. Ўзимда хоҳиш бўлмади. “Навбаҳор”да қолишни истадим. Наманганда футбол ўйнаш завқи буткул бошқача. Айниқса, уй учрашувларимизда стадионда ҳақиқий футбол муҳити юзага келади.

- Лекин, қолган чизиқ вакилларига нисбатан ўзбекистонлик дарвозабонларни хорижга йўл олиши жуда кам кузатилади...

- Ҳар бир футболчининг ўз фикри ва дунёқараши бор. Мен бошқа дарвозабонлар ҳақида, уларнинг нима учун четга кетмаётгани ҳақида гапиришни истамайман.


- “Машъал” ва “Насаф”нинг натижаларига бефарқ бўлмасангиз керак...

- Ушбу жамоалар юртимиз футболининг илдизи десам адашмайман. У ерда футболчи учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Мен бу икки клубда катта футболга қадам қўйдим. Мухлисларга танилдим. Эътиборга тушдим. Шундай экан бефарқ эмасман. Майдонда рақибмиз. Ташқарида дўст, ака-укамиз.

- Ўзбекистон чемпионатида сизга қарши ўйнаган энг ноқулай ҳужумчи ким?

- Фаолиятини тугатганлардан Игорь Таран кучли ҳужумчи эди. Ҳозирда эса Драган Черанни айта оламан. Черан ўта ақлли футболчи. Қачон ва қайси пайт ҳамла қилиб қолишини билмайсиз. Уни қандай тўхтатса бўлади? Ҳимоячилардан сўраганингиз маъқул.

- Жорий йилдан қўлланилаётган янги Puma тўплари ҳақида фикрингиз қандай? Кўпчиликда бошида эътирозлар бўлди...

- Бизлар аниқроғи дарвозабонлар учун анча бош оғриқ бўладиган тўп экан. Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизга соғлик тилайман. Намаганлик ишқибозларга доим қўллаб қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдириб қоламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+10   
31 мар 11:00:29
Nematjon
Patris evra фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shahsan men ucun Yusupov superligamizdagi eng kuchli darvozabon MTJga caqirilmasligi esa Poytaxt jamoasida oynamasligi bn bogliq
тугри лобанов бир пулга киммат дарвозабон эди шу хам термада уйнадику
+9   
31 мар 10:49:30
Patris evra
Shahsan men ucun Yusupov superligamizdagi eng kuchli darvozabon MTJga caqirilmasligi esa Poytaxt jamoasida oynamasligi bn bogliq
+7   
31 мар 09:33:35
B A B U R
Шу зур дарвазабон омадини берсин
+6   
31 мар 10:55:03
Nematjon
Уткирга ва Навбахорга омад! уни химоя килиш максадим йукку лекин сиз бир ташкилотда ишлаб турибсиз ойлигингиз 2,0 млн энди сизга бошка ташкилотга 4,0 млн ойликка ишга таклиф килишди утармидингиз еки шу 2,0 млн ойликка куникиб колармидиз? манимча 100 фоиз одам 4,0 млн ойликли ишга утиб кетарди !
+6   
31 мар 10:43:32
Jahongir
O'ylab fikr yozilar xuddi sizlar ishilarga sodiqsizlar 500ming olasizu 5millon taklif qilsa boshqasi bormaysizlar,nima O'tkirni kopro pul topishga haqqi yoqmu
+6   
31 мар 09:34:48
Jahongirmirzo
Уткир омад
+4   
31 мар 11:17:15
aral2019
бизнинг футболшиларга клуб кизик эмас мухими пул . пул булса шангалда шурба деб юра беради. кайси клуб куп пул берса захирада утиришгаям таёр туради
+4   
31 мар 09:53:45
Kokand football city
Яхши дарвозабон лекин инсонийлик хислати йук ким куп пул берса ушанга утади.Одам бул уткир
+4   
31 мар 09:35:31
Fanat Barca 7
Худди шу гапларни Куконда хам айтган. Эртага Олмалик Тошкент Карши хакида хам шундай сайрайди.
+4   
31 мар 09:29:44
Server63
дарбадар футболчи.ким куп пул берса кетаверадиганларданман дегин.кайси клубга содиксан?
+3   
31 мар 13:16:37
Uzbek_86
aral2019 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
бизнинг футболшиларга клуб кизик эмас мухими пул . пул булса шангалда шурба деб юра беради. кайси клуб куп пул берса захирада утиришгаям таёр туради
урток менимча гапиз тугри. мен навбахор мухлисиман. тугри уткир бу йил уччала уйинда хам фантастик уйин курсатди. буниям тан олиш керак. лекин янаги кайси клубда туп тепишини узиям билмайди. биринчи лигамиздаги бирорта клуб навбахордан купрок пул берса уша ёкка кетади. бу аник тугрими
+3   
31 мар 11:11:56
INTER I LOVE YOU INTER
Patris evra фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shahsan men ucun Yusupov superligamizdagi eng kuchli darvozabon MTJga caqirilmasligi esa Poytaxt jamoasida oynamasligi bn bogliq
U Qo'qonda o'ynab termaga chaqiruv olgan
+3   
31 мар 09:36:25
INTER I LOVE YOU INTER
Qo'qon 1912 da tanildin terma jamoaga chaqirildin lekin ketding bizni futbolchilarda bir klubga sodiqlik yuq
   
01 апр 15:03:07
NAV.RM
O'tkir Yusupov xaqida juda ko'p salbiy fikr bildiryapsizlar masalan man Navbaxor muxlisi bo'lsam ham qachondir boshqa jamoadan ko'proq pulli taklif tushsa o'tib ketishini qo'llab quvvatlayman.Chunki hammamiz insonmiz oilamiz uchun moliyaviy imkoniyatni ko'proq yaratishni xoxlaymiz.Nima qilibti tirikchilik bola chaqasi oila a'zolari yaxshi yashashi uchun o'ziga qulay varyantni istaymizmi yo'qmi butun dunyodagi inson zoti borki hoxlaydi.Anashu negativ fikr bildirayotganlar o'zlaringchi agar xozirgi ishlaringdan boshqa oyligi ko'proq ishdan taklif chiqsa o'tmaysizlarmi man 100% emas 1000% kafolat beraman hech nimani o'ylamay o'tib ketasizlar.Undan ko'ra keyingi ishlariga omad tilanglar omadini bersin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг