UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  0 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  12 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  17 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1

Муҳсин Муҳаммадиев: "Мен Москвадаман, барча легионерларимиз ўз ватанларида..." Янгиликлар

Муҳсин Муҳаммадиев: "Мен Москвадаман, барча легионерларимиз ўз ватанларида..."

"Бухоро" бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Aйни дамда бутун дунёда коронавирус пандемияси сабаб карантин эълон қилинган, ўзингизни изоляция қилиш даврини қандай ўтказмоқдасиз?
- Ҳозирги кунда мен оилам билан бирга ўз уйимда, яъни Москвада карантин даврини ўтказяпман.

- Бутун дунё бу офатдан жабр кўряпти, нормал ҳаёт пандемия туфайли бутунлай ўзгариб кетди...

- Aфсуски, ҳамма ўз уйида изоляция даврини ўтказиши шарт, нафақат спортчилар балки бошқа касб эгалари ҳам ўз иш фаолиятларини давом эттира олишмаяпти. Нима ҳам қила олардик? Бундан қочиб қутулиб бўлмайди, жуда ҳам оғир давр.

- "Бухоро" жамоасининг ҳозирги аҳволи ҳақида айтиб ўтсангиз...

- Жамоамиз футболчилари 40 кундан бери карантин даврини ўз уйларида ўтказишмоқда. Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур учрашувлари якунлангач, яъни 15 мартдан бери ҳеч бир жамоа бирга шуғулланмаяпти. Биз ҳам барча футболчиларимизга жавоб бердик. Мураббийлар штаби таътилга чиқди. Легионер футболчиларни ушлаб туришдан маъно йўқ эди, шу сабабли улар ҳам ўз юртларига учиб кетишди. Чунки, чемпионатнинг қайта тикланиши мавҳум эди. Маҳаллий футболчиларга келсак, кўплари Бухоро вилоятида истиқомат қилишади. Тошкент ва бошқа вилоятларда бўлган футболчиларимиз билан ҳар куни алоқадамиз. Футболчилармиз ўз формаларини йўқотмаслик учун ўз уйларида индивидуал машқлар олиб боришяпти ва албатта чемпионат қайта бошланишини интизорлик билан кутишяпти.



- Яқин орада Ўзбекистон Суперлигаси давом эттирилади деган умиддамиз, агар бу содир бўлса, жамоа чемпионатга тўлиқ тайёр бўла оладими?

- Чемпионатни давом эттириш учун ҳали конкрет кун белгиланмаган, биз ҳозирча кутиш режимидамиз. Ҳукумат рухсат берса машғулотларга киришамиз, ҳозирча эса фақат биздан кутиш талаб қилинади.

Легионер футболчилармизнинг барчаси чет элда. Милован Капор Канадада, Aртём Барановский ва Жаба Липартия Украинада, Эдин Юнузович эса Хорватияда. Бу легионерларимиз асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади. Aгар чемпионат давом эттирилиб, халқаро авиарейслар йўлга қўйилмаса бу футболчилар сафимизга келиб қўшила олишмайди. Менимча, бу масалани ҳам қандайдир ечимини топиш керак бўлади.

Менга келиб етган хабарларга кўра, 12 майдан кейин Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоаларга ўз қароргоҳларида умумий машғулотлар олиб бориш учун рухсат берилиши кутилмоқда, унда барча гигиена қоидаларига амал қилиб ёпиқ ҳолда ўтказилиши режалаштириляпти.

Барча футболчилар дам олишдан чарчади, бундан кейин енг шимариб меҳнат қилиб, кейинги турларга тайёрланиш керак. Тўғри икки ҳафтада жамоа ўз формасига қайтиши қийин масала, лекин нафақат биз, балки, бутун дунё чемпионатларида жамоалар шу аҳволда. Нолишга ҳожат йўқ! Биз барча ҳаракатларимизни, чемпионат бошидаги хатоларимизни ювиш учун қаттиқ тер тўкамиз. Ишқибозлар олдида айбдормиз, улар жамоадан фақат ғалаба кутишади. Биз ҳали ўз сўзимизни айтишга улгурмадик, омадсиз старт бизни тўхтата олмайди.

Барча Бухоро жамоаси мухлисларига омад тилаган ҳолда, оилаларига тинчлик, соғлик ва осойишталик тилайман.


Ойбек Жуманазаров суҳбатлашди
"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика