UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  5 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  5 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  4 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  4 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  2 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  43 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  2 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  6 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  84 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0

Интервью. Мирзоҳид Ғофуров: “Ёш футболчиларга кибрга берилмасликларини маслаҳат бераман” Янгиликлар

Интервью. Мирзоҳид Ғофуров: “Ёш футболчиларга кибрга берилмасликларини маслаҳат бераман”

Барча спортчилар сингари футболчилар ҳам карантин даврини ўз уйларида, оила даврасида ўтказишмоқда.

Ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, “Навбаҳор”нинг тажрибали ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров билан телефон орқали боғланиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Карантин пайтини уйда қандай ўтказяпсиз? Футболни соғиндингизми?


- Албатта, барча футболчилар сингари карантин даврини уйда, оилам даврасида ўтказяпман. Жамоамиз мураббийлар штабининг машғулотлар жадвали асосида уйда якка тартибда машқларни бажаряпман. Юзага келган имкониятдан фойдаланган ҳолда, оилам даврасида кўпроқ бўлиш, суҳбатлашишга интиляпман. Боиси, биз – футболчиларнинг асосий вақтимиз кўпроқ сафарларда кечади ҳамда оила даврасида кам бўламиз. Менимча, ҳар қандай футболчи футболни соғинса керак. Аммо биринчи навбатда соғлиқни асраш керак ва карантин ҳам шу ниятда эълон қилинди. Худо хоҳласа, Суперлига баҳслари тез кунлар ичида старт олади, деган умиддаман.

- Карантиндан сўнг, давом этадиган Суперлига баҳсларида сизнингча, сенсациялар юзага келиши мумкинми?


- Менимча, сенсациялар юз беришининг эҳтимоли юқори. Боиси, карантиндан сўнг, барча жамоалар бир хил савияда бўлади. Шундай экан, гранд клублар ўзидан кучсизроқ жамоадан мағлубиятга учраши эҳтимолдан холи эмас. Аммо сенсацияларнинг бўлгани яхши. Боиси, шундай ўйинлар орқали миллий чемпионатимиз баҳсларига қизиқиш янада кучаяди.

- Сиз “Навбаҳор”даги энг тажрибали футболчилардан бирисиз. Сизнингча, тажриба футболда нечоғлик муҳим роль ўйнайди?

- Миллионлар ўйинида руҳий ҳамда жисмоний тажрибанинг ўрни катта, албатта. Бу эса машғулотлар жараёни, шунингдек, майдонда тўп билан муомала қилиш, рақибга қарши кураш олиб бориш, аниқ зарба йўллаш каби кўплаб ҳолатларда ўз самарасини бермоқда. Бир сўз билан айтганда, футболда тажриба катта роль ўйнайди.



- Тажрибали футболчи сифатида жамоадаги ёш ўйинчиларга ўз маслаҳатларингизни бериб турасизми?

- Қўлимдан келганича, тажрибам билан ўртоқлашиб, ўз маслаҳатларимни бериб тураман. Ёш футболчиларга кўпроқ ўз устиларида ишлашлари, меҳнат қилишлари ва кибрга берилмасликларини таъкидлайман.

- Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Жамоанинг ушбу имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Мазкур мақсадни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Жамоамизнинг айни пайтдаги таркиби эса бунга қодир. Суперлигада чемпионлик унвонига эришиш, шунингдек, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон кубоги финалининг Наманганда, ўзимиз учун қадрдон майдонда ўтказилиши бизга қўшимча куч-қувват бағишлайди ҳамда фидоий ва жонкуяр мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари остида биллур совринни қўлга киритамиз, деган умиддаман.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Барча ҳамюртларимиз, шунингдек, “Навбаҳор”нинг садоқатли ҳамда жонкуяр мухлисларига айни пайтда юртимизда ҳукм сураётган муборак Рамазон ойида Аллоҳдан куч-қувват, соғлик-саломатлик тилаб қоламан. Тутган рўзалари ва ибодатлари, шунингдек, қилган эҳсонларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин, илоҳим! Дуолари ижобат бўлсин. Асосийси касал бўлишмасин ҳамда коронавирусдан эҳтиёт бўлган ҳолда, уйда қолишсин.

Маълумот учун
Мирзоҳид Ғофуров –
1988 йил, 22 августда Наманган вилояти, Чортоқ шаҳрида туғилган.
Футбол билан 6 ёшидан шуғуллана бошлаган
Биринчи мураббийи: Абдулло Жўрабоев.
Намангандаги футбол мактаб-интернатини тамомлаган.
Амплуаси: ҳимоячи.
Ўйнаган жамоалари: “Навбаҳор” (Наманган) – 2006 йилнинг 2-давраси – 2007 йиллар, 2009 йил, “УзДонгЖу” (Андижон) – 2008 йил, “NBU- Осиё” (Тошкент) – 2010 йил, “Машъал” (Муборак) – 2011 – 2014 йиллар, 2016 йил, “Бунёдкор” (Тошкент) – 2015 йил.
2017 йилдан яна “Навбаҳор”да.
Оилали, 2 нафар ўғилнинг отаси.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика