UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  2 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Интервью. Миржалол Қосимов: "Футбол ҳеч қачон иккинчи даражага ўтиши керак эмас" Янгиликлар

Интервью. Миржалол Қосимов: "Футбол ҳеч қачон иккинчи даражага ўтиши керак эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи, бугунги кунда АГМКни бошқараётган Миржалол Қосимов "Орзу" лойиҳаси меҳмони бўлган эди.

"Ўзбекистон ифтихори" ўсмирлик пайтида нималарни орзу қилгани, Пеле билан учрашув, Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Тахминан 6-7 ёшлик даврларни эслайман, маҳаллада оёқяланг футбол ўйнардик. Кўчалардаги ўйинлардан кейин оёқларимизнинг тирноқлари кўчиб кетарди хатто. Футболдан ташқари "ланка", "эшак-эшак" ўйнардик. Ўша пайтларда Собиқ Иттифоқ чемпионатида биздан фақат "Пахтакор" ўйнарди. Ёшликдаги орзуларимдан бири айнан "Пахтакор" сафида ўйнаш эди. Бир неча марта дадамга футбол мактабига олиб боринг деб айтганман. Яхши ўқисанг, одобли бўлсанг деб чўзиб юрганлар. 1980 йил 5 январда Қорақамишдаги "Чиғатой" базасига (у пайтларда ФШМ деб юритиларди). Ўшанда футболга илк қадамни ташлаганман. Тезда жамоага қўшилиб кетганман. Шуҳрат Мақсудов, Сергей Андреев, Ботир Каримжонов каби футболчилар мендан икки йилча олдин келишганди. Дастлаб Тошкент биринчилигида иштирок этганмиз. Сўнгра вилоятларга чиққанмиз, ундан кейин ёшлар орасида футболчилар саралаб олиниб терма жамоа йиғилиб Москвага бориларди. "Юность" деган, "Надежда" деган мусобақалар ўтказиларди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 1983 йилда Воронежда бўлган "Юность" мусобақасида иштирок этганмиз. У ерда Москва, Украина, Грузия, Озарбайжон каби терма жамоалар иштирок этишарди. Собиқ Иттифоқ терма жамоасига шу ўйинлар орқали футболчилар жалб этиларди ва мени ҳам терма жамоага чақиришганди. Йиғинлар жуда кўп бўларди, саралаш ўйинлари орқали Европа чемпионатига чиқиш вазифа қилиб қўйилганди. Терма жамоа базаси Сухумида бўларди. Уйда деярли бўлмасдим. ГДР, Польша, Чехословакия каби жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушганмиз. 1986 йилда Польша билан плей-оффда ўйнаганмиз. Уйдаги баҳс Лвовда бўлган. Иккала учрашувда ҳам ютиб Франциядаги Европа чемпионатига чиққанмиз. 1987 йилги мундиалда кучли учликка кирган жамоалар автоматик тарзда Жаҳон чемпионатига чиқишган. Европа чемпионатида Собиқ Иттифоқ терма жамоаси финалда Италияга ютқазганди.



- Футболчи бўлишнинг машаққатли меҳнати бор. Уйдагилар ҳам мени қаттиқ ушлашган. Исталган ёш бола кўчада ўйнагиси келади, иш қилишни хоҳламайди. Аммо дадам "жилов"ни қаттиқ ушлаганлар. 14 ёшимда кўчага чиқиб кетганман. Бир ўзим Москвага борганимни ҳозир эсласам қўрқиб кетаман. Самолётда учиб бориб, автобусга ўтириб, метрога тушиб...яна у ердаги метро жуда катта. Тил билсанг узоққа борасан дейишадику. 14 ёшимдан мустақил бўлганман ва шу ҳам мени "пишитган" деб ўйлайман.


- Собиқ Иттифоқ терма жамоасида ҳам, ўйнаган клубларда ҳам жамоа сардори бўлганман. Футболни жуда яхши кўрганимдан бўлса керак. Сардор бўлиш бақириб чақириш дегани эмас. Бошқаларга ўрнак бўлиши лозим. Спорт принципига доим интилганман. Қайси жамоада ўйнасам ҳам фойдам тегишини истаганман. Жамоа формасини кийдингми ўша либос учун ўйнаш керак. Айниқса терма жамоа формаси бўлса. Терма жамоа ўйнаш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Дилдан футбол ўйнаш керак. Футболда омад деган нарса бор. Футболчи бўлдингми, доим биринчи рақам бўлиб қолишинг керак. Юқори савияда қолиш ҳаммага ҳам эмас. Футбол ҳеч қачон иккинчи даражага ўтиши керак эмас. Агар шундай бўлса ўйини чиқмайди, керак бўлса жароҳат ҳам олади, омад юз ўгираверади. Шу боис ёшларга кўп бор буни такрорлайман. Бунга амал қилиш, тўғри хулоса қилиш эса ёшларнинг ўзининг вазифаси.



- Собиқ Иттифоқ терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлганимизда майдонга футбол қироли Пеле тушиб келгани, ўша муҳит ҳали ҳамон ёдимда турибди. Пеле билан кўришганимиздан кейин жамоадагилар билан ҳазиллашиб бир ой қўлимни ювмайман деганимиз ҳали ҳамон эсимда. Буни кейинчалик инсон ҳис қилишни бошлар экан. Ўша дамда эса биз, 16 ёш болалар шунчаки футболда ютганимиздан қувонганмиз холос. Қайси соҳани эгаси бўлсангиз ҳам меҳр қўйинг. Шунда ўз олдига қўйган мақсадга келажакда эришади деб ўйлайман.



TAS-IX эмас


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика