UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Интервью. Кевин Кураньи: “Динамо" Бундеслигада 5-ўрин учун курашган бўларди” Янгиликлар

Интервью. Кевин Кураньи: “Динамо" Бундеслигада 5-ўрин учун курашган бўларди”

“Динамо”дан “Хоффенхайм”га кўчиб ўтган Кевин Кураньи билан “Спорт Экспресс” газетаси мухбири Цуценхаузенда жойлашган “Хоффенхайм” базасида суҳбатлашди.

Жамоанинг машғулотини кузатиш учун кўплаб ишқибозлар ташриф буюришди. Улар айнан Кевинни кузатиш учун базага келишганди. Бундай ҳолат жамоа тарихида рўй бермаганди. Унинг биринчи машғулоти якунлангач, Кураньи россиялик мухбирнинг саволларига жавоб берди.


– Биринчи машғулотда бунчалик кўп ишқибозларни кутганмидингиз?

– Ишқибоз кўп бўлгани ажойиб, албатта. Ушбу ёш жамоа билан машқ қилиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Юртимда, оилам даврасида эканимдан қониқяпман.

– Москвадаги 5 йилдан кейин Германияда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

– Ажойиб. Москвада яхши вақтим ўтди ва янги тажрибага эга бўлдим. Бундеслигада ўйнаш имконияти туғилганидан бахтиёрман. Немис ҳавосидан нафас олиш осонроқ.

– “Хоффенхайм”да қандай роль ўйнашни истайсиз? Кимдир сизни футболчиларга катта акадек кўрмоқда.

– Ёш футболчиларга тажрибам орқали ўсишлари учун ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Жамоага киришиб кетишга ўзим ҳам кўп нарсаларни амалга оширишим лозим. Олдимда шундай вазифа борлиги яхши.

– Россиядан кейин Германиядаги биринчи машғулотдан таассуротингиз қандай?

– Бу ерда бошқачароқ. Россияда ҳам машқлар анча куч талаб қилади. Узунроқ таътилга эга бўлганим сабабли ўзим бир неча машқларни ўтказдим. Ҳозир яна жамоа билан ишлаяпман. Тайёргарлик бўйича йигитлар 2 ҳафтача олдинда, мен уларга етиб олишим даркор. Бу эса кўп ишлаш кераклигини билдиради.

– “Динамо”нинг охирги ўйинларини кўрдингизми? Собиқ жамоангизнинг ҳозирги ўйини ҳақида қандай ўйлайсиз?

– Афсуски, учрашувларни кўриш насиб этмади – вақт бўлмади. Натижаларни кузатдим. Таркибни ҳам биламан. Баъзи футболчилар ўйнамаганидан ажабландим.

– “Динамо”да Ротенберг, Черчесов, Аджоев йўқ. Бу жамоага қандай таъсир қилиши мумкин?

– Айта олмайман. “Динамо”да бу учликнинг йўқлиги афсусланарди. Улар клуб учун катта йўқотиш.

– Москвада 5 йилда 4 мураббий қўл остида ўйнадингиз. Божович, Силкин, Петреску, Черчесовда қандай хусусиятлар бор? Улар ҳақида ўйлаганда нимани ёдга оласиз?

– Таққослаш қилиш қийин. Ҳар бир мураббийнинг кучли тарафлари бор эди, улардан ўргандим. Барчасини ёқтираман.

– “Динамо” бундеслигада қайси поғонани эгаллаган бўларди?

– Ўйлайманки, 5-ўрин учун кураша оларди.

– Москвада 15 миллион аҳоли яшайди, Зинсхаймда эса тахминан 35 минг. Бунга кўникиш қанчалик қийин бўлади?

– Бу умуман қийин эмас. Кўп мамлакатларда ўсганман, кўникиш ҳеч қачон қийинчилик туғдирмаган. Улкан Москвадан кейин яна кичик шаҳарда пайдо бўлиш ёмон эмас.

– 2010 йилнинг ёзида “Динамо” футболчисига айландингиз. Россия ҳақида ўша вақтда таассуротларингиз қандай эди ва ҳозир қандай?

– 2010 йил кўп нарсалар менга маълум эмасди. Бугун эса деярли ҳаммасини биламан. Бу давлат ва унинг одамлари билан танишганимдан хурсандман. Доимо у ерга бемалол бораман. Россия, Москва ва“Динамо” ҳар доим қалбимда бўлади.

– Германияда Россиядаги қандай нарсаларга дуч келмайсиз?

– Совуқ ва йўллардаги тирбандлик бу ерда йўқ. Лекин у ердаги дўстларимни соғиниб қоламан. Ширинликлар, борш вапироглар ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Шунингдек, “Қизил майдон” каби ажойиб жойлар етишмайди.

– Немис футболчисида Россиядан таклиф бўлса, унга қандай маслаҳат берасиз?

– Агар барча шароит тўғри келса, Россияга боришни маслаҳат бераман. Ёқимли инсонлар кўп бўлган қизиқ мамлакат.

– Россия чемпионати ҳақида қандай ўйлайсиз?

– Биз яхши ўйнадик. Европа Лигасида ҳам. Кучли жамоа сафида ҳаракат қилдим. Россияда футбол яхши савияда. Германиядан фарқли, лекин барибир яхши.

– Фабио Капелло Россия термасида йўқ. Худди Черчесов “Динамо”дан кетгани сингари. У терма жамоани бошқариши мумкинлиги айтилмоқда. Бу тўғрисида қандай фикрдасиз?

– Черчесов ажойиб мураббий. У жуда яхши ишлаётганини кўрсатиб бўлди. Терма жамоани бошқарса, бу жуда яхши бўлади. У буни уддалай олади деб ўйлайман.

– Нега рус тили билан боғлиқ муаммо бор? Россиялик мухлисларга қандай тилак билдирасиз?

– Тил бўйича муаммо йўқ. Фақат бу тилда нимадир дейишим учун кўпроқ вақт талаб этилади. Рус мухлисларига нима дейман? Барчаси яхши бўлади!

– “Хоффенхайм”да олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

– Муваффақиятли мавсум ўтказиш, яхши футбол ўйнаш, кўп голлар уриш. Мураббий ажойиб футбол менталитетига эга. Уни бажара олсак, муваффақиятга эришамиз. Мухлисларни бу билан хурсанд қиламиз.

– Жамоага киришиш учун сизга нима қилиш керак бўлади?

– Бугун қилган нарсам – тўп билан кўпроқ ўйнаш. Жамоадошларим билан танишиб, ҳолат бўйича ўсишим зарур. Мураббий менинг мисолимда нимага эга эканлигини яхши билади.

– Фолланд билан бирга ўйнашдан қониқдингизми?

– У билан бир неча соатни бирга ўтказдик, бир-биримизни яхши тушунамиз. Лекин майдонда ўзаро тушуниш ҳм муҳим. У Германиядаги энг иқтидорли футболчилардан бири. Унга ёрдам бериб, терма жамоада энг яхшилардан бирига айланиши учун ёрдам беришга интиламан.

– Клубга келишингиз қандай амалга ошди?

– Бундеслигага қайтишим ҳақида гапирардим. Жамоа вакиллари билан мен билан алоқага чиқишди, агентим улар билан барчасини ҳал қилди. Мураббий ва менежер билан телефон орқали суҳбатлашдим. Барчаси ижобий кўриниш ҳосил қилди.

– Шу ерда истиқомат қиласизми ёки Штутгартдан қатнайсизми?

– Ўйлашимча, базага яқин атрофда яшайман. Болалар эса шу ердаги мактабга боришади. Машғулотдан сўнг оилам билан бирга бўлиш ажойиб.

– Германиядаги футбол қишлоғи қандай?

– Ажойиб кўриниш. Бизда қулайликлар мавжуд база бор, унда ўйинларга жуда яхши тайёрланиш мумкин. Фахрий футболчи сифатида бу ерда ўзимни яхши ҳолатда ушлаб тура оламан.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика