UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  1 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  13 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  6 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "Япония, Корея, Эрон билан рақобатлашиш учун шароитларни ҳам шунга яраша қилиб қўйишимиз керак" Янгиликлар

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "Япония, Корея, Эрон билан рақобатлашиш учун шароитларни ҳам шунга яраша қилиб қўйишимиз керак"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига маҳаллий футболчилар қатори бир қатор легионерлар ҳам таклиф этилди.

Бироқ, ушбу йиғинга Одил Аҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Жамшид Искандеров каби легионерларимизни маълум сабабларга кўра жалб қилишни имкони бўлмади. Ҳимоя чизиғимизда бир неча йиллардан бери ишончли ҳаракат қилиб келаётган Ислом Тўхтахўжаев жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланганини билсангиз керак. Хитой биринчи лигаси вакили бўлган "Шэньянг Урбан" клуби сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз ўз жамоасининг муҳим футболчисига айлана олди. Яқинда ушбу футболчимизга юзланиб Хитойдаги фаолияти, терма жамоамизнинг сўнгги ўйинлари ҳамда бошқа мавзуларда суҳбатлашдик.

- Бугунги кунда Хитойдаги фаолиятингиз қандай кетмоқда? Легионер сифатидаги дебют мавсумингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Худога шукур фаолиятим қониқарли кетяпти. Албатта, жамоага келган дастлабки кунларимда қийинчиликлар бўлди. Лекин, барчасига кўникиб кетдим дея оламан. Жамоамиз Суперлигага чиқиш имкониятини йўқотди. Эндиликда мавсумни нисбатан яхшироқ ўринларда якунлашга ҳаракат қиламиз.

- Хитой биринчи лигасида Самвел Бабаян бошқарувидаги "Чанчунь Ятай"га қарши майдонга чиқдингиз, ўзбекистонлик мураббийнинг жамоасига билан баҳслардан қандай таассуротлар қолди?

- Биринчи ўйнаган учрашувимиз ва яқинда бўлиб ўтган ўйинни ўртасида фарқ катта бўлди. Самвел Бабаян билан "Чанчунь Ятай" ўсишга эришгани кўриниб турибди. Футболчилар ҳам қаттиқ меҳнат қилишганлиги майдонда сезилди.

- Ростдан ҳам Самвел Вячеславович устослигидаги жамоанинг натижалари ҳам чакки эмасди. Шу боис ҳам унинг истеъфоси тушунарсиздек кўринди...

- Тўғриси нима сабабдан кетганини тушунмадим. "Чанчунь Ятай" чемпионатдаги қолган жамоаларга қараганда мазмунли ўйин кўрсатаётган эди. Нима бўлган тақдирда ҳам Самвел Бабаянга омад тилаб қоламан.

- Клуб томонидан сизга яратилган шароитлар хусусида фикр билдирсангиз...

- Чемпионат баҳслари бошлангандан бери гуруҳдаги жамоалар битта жойда яшаяпмиз. Шароитлар аъло даражада бу ерда фақат футбол ҳақида ўйлашингиз керак, холос. Очиғи, бу ерда яратиб берилган шароитларни кўриб ҳавасим келди. Бизнинг футболчиларга ҳам шундай жойларда машғулотлар ўтказиш насиб қилсин.

- Мураббий томонидан сизга бўлаётган ишонч ва ўйин амалиётидан кўнглингиз тўляптими?

- Бош мураббийимизнинг ишончидан кўнглим тўляпти. Деярли ҳар бир учрашувда майдонга тушмоқдаман. Фақат охирги учрашувни кичик жароҳат сабаб ўтказиб юбордим.

-  Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бу ойда ўтказган икки ўртоқлик ўйини сизда қандай фикр уйғотди, Эрон билан ўйинда футболчиларимиз ўз даражасида ўйнай олишмади, ҳимояда хатолар етарлича кузатилди.  Бундай хатолар доимгидек расмий ўйинларда панд бермайдими?

- Тан олиш керак, Эрон биздан олдинда. Шунақа ўйинларда хатолар кўзга ташланади. Биздан кучсизроқ рақиблар устидан ғалаба қозониб ўзимизни хурсанд қилиб юргандан кўра, Эрон каби кучли жамоалар билан ўйнаб хатолар устида ишлашимиз маъқулроқ.

- БАА билан ўйинда рақиб кутилганидек ўйнай олмадими ёки...

- Амирликлар билан кечган учрашувда футболчилар мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди деб ўйлайман. Иккинчи ўйин Тошкентдаги ўйинга қараганда нисбатан осонроқ ўтди. Биринчи ўйинда Эрон терма жамоаси имконият бермаган вазиятларда БАА терма жамоаси имконият берди. Шунинг бизникилар эркинроқ ҳаракат қилишди.

- Вадим Абрамов терма жамоа бошқарувини қўлга олганига бир йил бўлди. Мана шу давр мобайнида терма жамоада нималар ўзгарди деб ўйлайсиз? Менимча ҳужумкор услубда ўйнаётганимизни айтмаса Куперники билан натижа бир хил. Аргентиналик ҳам Эрон, Япония, Кореяга ютқазди. Абрамов даврида ҳам Саудия Арабистони, Эронга мағлубиятга учрадик...

- Вадим Абрамов келгач ўйин услуби, таркибдаги футболчилар ўзгарди. Ўзининг фалсафасини ва услубини футболчиларга етказишга ҳаракат қиляпти. Юқорида айтганимдек Эрон, Япония каби термалардан ҳозирча ортдамиз. Улар билан бемалол рақобатлаша оладиган жамоа шаклланишига ишонаман. Мураббий ва футболчиларни қўллаб-қувватлаб турадиган мухлисларимиз билан натижалар ҳам келади.

- Одатда бу саволни фаолиятида илк бор легионерга айланган футболчиларга берамиз. Ўзбек футболига четдан қараганда қандай баҳо бериш мумкин? Барибир четга чиққач солиштириш таққослаш имкони пайдо бўлади...

- Тўғрисини айтганда ўша кучли жамоалар билан рақобатлашиш учун шароитларни ҳам шунга яраша қилиб қўйишимиз керак. Оддий мисол, бизда майдон чими, стадион ёритиш тизими, ўйиндан олдинги майдонга сув қўйиш, уни ўриш каби кичик муаммоларни улар анча олдин эсдан чиқариб бўлишган.

- Одил Аҳмедов билан ҳамкорликда Фарғонада болалар футбол клубини очган эдингиз. Хўш, бу борада ишлар қандай кетяпти?

- Ишлар ёмон эмас. Кичик майдон бор, буни янада кенгайтиришимиз керак. Лекин, жой йўқ. Болаларни Отабек Исроилов шуғуллантирмоқда. Бошлаган ишимизни янада ривожлантиришимиз лозим. Мақсадимиз жамоаларга яхши футболчиларни етказиб бериш.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика