UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  1 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Интервью. Ҳусниддин Ғофуров: "Эктор Купер ўзи қўйган талабни футболчилардан 100 фоиз қабул қилиб олади" Янгиликлар

Интервью. Ҳусниддин Ғофуров: "Эктор Купер ўзи қўйган талабни футболчилардан 100 фоиз қабул қилиб олади"

Сербиядаги беш йиллик фаолиятидан сўнг яна Ўзбекистонга қайтган "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров сўнгги пайтлар ўз жамоаси сафида бир қатор муҳим голларни уришга эришди.

Бундан ташқари Ғофуров Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг август ва октябрь ойидаги йиғинларига чақирув олди. Биз яқинда Ҳусниддин Ғофуров билан суҳбатлашдик.

- Миллионлар ўйинига кириб келишингиз тарихи қандай бўлган?

- Футболга мактабда таҳсил олаётган пайтимдаёқ кириб келганман. Олтиариқдаги 38-мактабда ўқиб юрган пайтларим жисмоний тарбия фанидан дарс берган Маҳмуд ака қўл остида машғулот ўтказардим. Ҳозир ҳам Олтиариққа борсам у киши билан кўришиб тураман. Кейин Фарғона футбол интернатига ўтганман. Бу ерда Дурбек ака ва Равшан ака каби мураббийлар қўлида ўйнаганман. Сўнгра Фарғона вилояти иккинчи лигасида тўп тепдим. Хушбек Қосимов ва Баҳром ака жамоасида фаолият олиб бордим. Ўйинларимни кузатгач бир қатор клублар таклиф билан чиқишган. Улар орасидан ўзим учун энг маъқул келгани "НБУ-Осиё" бўлди. Сабаби жамоа биринчи лигада ўйнарди. Ўзимни биринчи лигада кўрсата олсам янада кучли жамоаларга ўтиш имконияти пайдо бўлишини ўйлаганман. Бу жамоада Мухтор Қурбонов бошчилигида бир йил давомида тўп тепдим.

- Кўпчилик Суперлигада ўйнаб ҳам чет элга кета олмайди, сиз эса ҳали 20 ёшга ҳам тўлмай туриб, биринчи лигада тўп тепиб легионерга айлангансиз. Бунга қандай эришгансиз?

- "НБУ-Осиё" сафига мавсум ўртасида келганман. Иккинчи даврада адашмасам 13 ёки 14та гол ургандим. Кейинги мавсум биринчи даврасида ҳам деярли шунча тўп киритишга муваффақ бўлганман. Мана шу голларимни йиғиб видеоролик тайёрлашган ҳамда хорижлик скаутларга тақдим этишган. Мухтор Қурбонов туфайли мен Сербия клуби билан шартнома тузганман.


- Сербиядаги ҳаёт қандай бошланган? Ўзга мамлакат, ўзга маданият, сиз учун нотаниш тил...

- Сербияга борганимда энди 19 ёшга тўлгандим. Қаерга келиб қолганимни билмаганман. Бир ўзим россиялик таржимон мен билан бирга юрган. Кейин эса у кетган. Жамоада рус тилини биладиган ҳеч ким йўқ эди. Секин-секин жамоадошларим билан мулоқот қилиб, кафеларга бориб, серб тилини ўрганиб олдим. Бугунги кунда серб тилини 90 фоиз биламан. "Локомотив"даги мураббий Мирко Йеличич, футболчи Игорь Йелич билан серб тилида эркин сўзлашаман. Бугунги кунда АГМКда ўйнаётган Йован Жокич билан бирга Сербияда 3,5 йил тўп тепдим.

- Сербия футболи ҳақида нима дея оласиз?

- Сербия чемпионати савияси яхши даражада. У ерда футболчиларнинг жисмоний ҳолатига кўпроқ урғу беришади. Масалан, Ўзбекистонда кўпроқ тўп билан ишлашга эътибор берилади. Лекин Сербияда футболчи жисмонан бақувват бўлиши лозим.



- У ердагилар Ўзбекистон футболидан қанчалк хабардор?

- Сербиядан кўплаб футболчилар Ўзбек клубларида тўп тепишган, ҳозир ҳам кўп сербияликлар бор. АГМК ҳужумчиси Милош Трифунович ўз вақтида "Бунёдкор"да фаолият олиб борган. У ҳам менинг Ўзбекистондан эканлигимни билгач мен билан танишганди.

- Сербияда эканлигингизда сиздан интервью олганимда яқин орада ортга қайтиш ниятим йўқ деб айтгандингиз. Бу йил бошида эса сизни "Локомотив" сафида кўрдик...

- Хабарингиз бор, тўрт йил Иваницанинг "Явор" клубида фаолият олиб бордим. 2017 йилда "Младост Лучани"га кўчиб ўтдим. Аммо бу ерда бош мураббий билан муаммо бўлгани учун ўйин амалиётига эга бўлмадим. Вақти келса хатто учрашув қайдномасига ҳам киритилмас эдим. Ҳозир айни ўйнайдиган ёшдаман. Шу боис Ўзбекистоннинг энг кучли клубидан таклиф тушди. "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасида ўйнади, шу боис таклифни қабул қилдим ва юртимизга қайтдим.

- Сербияда қайси позицияда ўйнадингиз?

- Асосан ўнг ва чап қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнадим. "НБУ-Осиё"да марказий ҳужумчи бўлганман. Бироқ айтганимдек Сербияда футболчилар бақувват ва баланд бўйли бўлиши керак. Марказий ҳужумда 185-190 сантиметр бўйга эга футболчилар ўйнашарди.



- Сиздан бироз кейин ўзбекистонлик Мурод Ражабов ҳам Сербия клубига ўтганди. Бироқ тезда ортга қайтди.

- Одам биринчи навбатда ўзига ишониб ҳаракат қилиши лозим. Мурод Ражабов ўзини йўқотиб қўйдими билмадим. Тил билмаслиги сабабли клубда ёлғизланиб қолди шекилли. Сербияда менга қўнғироқ қилиб турарди. Унга йўл-йўриқ кўрсатишга ҳаракат қилдим. Аммо ярим йил бўлмасдан Ўзбекистонга қайтиб келди.

- Кўплаб ўзбекистонлик футболчиларнинг мақсади араб мамлакатлари ёки Россия клубларига ўтиш ҳисобланади. Сербияда қандай?

- Сербиялик ёш футболчи чиқдими, биринчи навбатда "Партизан" ёки "Црвена Звезда"га ўтишни ўйлайди. Бу клублардан бирига ўтса еврокубокларда ўйнайди ва шундан кейин кучлироқ лигага ўтишга ҳаракат қилди. Серблар асосан Голландия, Италия, Германия каби мамлакатларга кетишади.

- "Партизан" ва "Црвена Звезда" ўртасидаги ўйинларни стадиондан томоша қилишга эришдингизми?

- Бу ўйинни нафақат Сербиядаги балки Европадаги энг дахшатли дербилардан бири деб бемалол айта оламан. Албатта стадионда мухлислар тартибсизликлар келтириб чиқаришлари ҳақида жуда кўп эшитдим. Аммо шахсан ўзим бу дербини стадиондан кузатмадим. Бир неча бор ТВ орқали томоша қилдим холос.



- Сербия ва Ўзбекистон стадионларини солиштириб кўра оласизми?

- Агар таққослаб кўрсам, Ўзбекистондаги стадионлар ҳолати анча яхши. Майдон ҳолати ҳам умуман стадионнинг умумий ҳолати бўйича биз устунроқмиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси янги бош мураббийи Эктор Купер ҳақида фикрларингиз...

- Эктор Купер ёши улуғ, анча тажрибага эга мураббий. "Валенсия", "Интер" каби клублардан ва Миср терма жамоасида ишлаган. У ўзи қўйган талабни футболчилардан 100 фоиз қабул қилиб олди. Машғулотлар вақтида футболчи қўйилган вазифани бажара олмаса, 100 марта қилиб бўлса ҳам ўша нарсани тўғрилаши керак. Унинг машғулотларида кўпроқ тўп билан ишладик. Фақат бир кун югуриш машқларини бажардик холос. Дарвозага кўпроқ зарба бериш, қанотлардан тўп узатишга урғу қаратилди.

- Кўпчилик Купер кўпроқ ҳимоявий ўйин тарафдори деб айтмоқда. Бунга қўшиласизми?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Кимдир ҳужумни, кимдир ҳимояни яхши кўради. Купер секин-секин ўйинимизни шакллантирмоқчи. Кўпроқ тўп билан муомала қилишимизни ва тезкор равишда ҳужумга ўтишимизни истамоқда.



- "Локомотив" ниманинг эвазига чемпион бўла олади?

- "Локомотив" амалдаги Ўзбекистон чемпиони. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Айни пайтда биз мусобақа жадвалида биринчи ўриндами ва барчаси ўз қўлимизда. Жамоавий ўйин кўрсатиб, ғалабаларга эришсак худо хоҳласа яна чемпион бўламиз. Тўғри Ўзбекистон кубоги чорак финалида "Пахтакор"га ютқазиб қўйдик. Барчамиз учун қайғули кун бўлди. Эртаси куни футболчиларнинг кайфияти яхши бўлмади. Аммо барчасини унутиб Суперлига доирасида "Бунёдкор"ни мағлуб этдик.  

- Бугунги кунга қадар урган энг чиройли голингиз қайси?

- Менимча яқиндагина "Пахтакор"га қарши дербидаги урган голим энг чиройлиси. Ўша куни жуда асабий баҳс бўлганди. Ҳисобда ортда қолаётгандик ва сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозасига тўп киритиб жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолдим.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика