UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Эммануэль Эмонгпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  4 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  4 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  5 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  6 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда Бундеслига афсонаси билан шартнома тузиши мумкин  7 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  6 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  37 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  28 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  20 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  7

Интервью. Дилшод Жўраев: "Мен уйга қайтдим" Янгиликлар

Интервью. Дилшод Жўраев: "Мен уйга қайтдим"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси қишки трансферлар вақтида бир қатор собиқ футболчиларини ортга қайтармоқда.

Улардан бири ярим ҳимоячи Дилшод Жўраевдир. Футболчи клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Дилшод Жўраев 2012-2015, 2018 йиллар давомида "қалдирғочлар" шарафини ҳимоя қилган. Биз бу борада унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ҳозирги "Бунёдкор" аввалги йиллардагидан фарқ қилади. Шундай экан қийин паллада собиқ жамоангизга қайтишга сизни нима ундади? 

- Аввало шуни айтишим керакки, мен айнан шу клуб орқали катта футболга кириб келганман. Қолаверса раҳбарият ва мураббий ишончи ҳам бунда катта аҳамият касб этди. Қайтишимга шу омиллар сабаб бўлди. Бундан 7-8 йил олдин "Бунёдкор"нинг стратегияси бошқача эди. Асосан тайёр ва тажрибали футболчиларга эътибор бериларди. Бугунги кунга келиб ёшлар таркибнинг ўзагини ёшлар ташкил қилмоқда. Бу албатта яхши. Агарда фикримизни тўғри қилиб бир оила бўла олсак қийинчиликларни енгиб ўтамиз. 

- Марказда яъни таянч ярим ҳимоясида, олдинги чизиқда ўйнаган вақтингизда тез-тез кўзга ташланиб турар эдингиз. Лекин диққат марказидан йўқотиб қўйгандекмиз. Сўнгги йилларда мураббийлар сизни ҳимояга яқин жойда ўйнатаётгани таъсирими?

- Мураббий қайси позицияга қўйса, футболчи ўша жойда ўйнаши керак. Сизнинг гапингиз ҳам қайсидир маънода тўғри. Чунки олдинроқда тўп тепганимда гол уриш учун имкониятлар бўларди. 

-  Айни пайтда таркибда ёш футболчилар, академия тарбияланувчилари кўпчиликни ташкил қилади. Жамоада кам сонли тажрибали футболчилардан бирисиз. Шу боис бу йил сиздан етакчиликни кутиш мумкинми?

- Кўп ёш ҳам демаган бўлардим. Таркибда 20дан ошган йигитлар ҳам бор. Ҳаммада етакчиликни қўлга олиш имконияти мавжуд. Барчага омад тилайман. 

- Сиз билан аввал гаплашганимизда "Бунёдкор"га қайтиш истагингиз борлигини айтган эдингиз. Клубни яхши кўришингизни билдиргансиз. Балки АГМКда ўзингиз истагандек ўйнамагандирсиз ёки муҳитни ўзгартириш нияти туғилдими?

- Тўғри айтдингиз. "Бунёдкор" доим қалбимда бўлган. АГМКда охирги мавсумда ўзим хоҳлагандек ўйин амалиётига эга бўлганим йўқ. Футболчи ривожланиши учун майдонга чиқиши керак. Шунда ўсиш бўлади, деб ўйлайман. Муҳитни ўзгартиришни маъқул, деб билдим. 

- "Бунёдкор" жорий мавсумда қайси ўринларга курашади?

- 2022 йилда халқаро майдонга 2+2 квотаси берилган . Шундай экан фақат юқори ўринларга курашамиз. "Бунёдкор" шу кунгача пастки ўринлар учун ҳаракат қилмаган. Ўтган мавсумда 2 ўриндаги жамоадан 2 очко ортда қолишди.

- Бугунги "Бунёдкор"нинг ютуғи нимада?

- Менимча ҳозирда ёшларнинг асосий таркибда ўйнаётгани улар учун ютуқ ҳисобланади. Биз тўп тепган пайтда асосий таркибга кириш учун йиллар давомида ҳаракат қилар эдик. Рақобат кучли бўларди. "Бунёдкор" ёш футболчиларга трамплин вазифасини бажариб бермоқда. Фурсатдан фойдаланиб АГМК жамоасига, раҳбарияти, мухлислари, мураббийлар штаби, футболчиларга раҳмат айтиб қоламан. Оз эмас, кўп эмас 5 йил ўйнадим. Шу клубнинг нон-тузини едим. Икки маротаба бронза меддалларига эга чиқдим. ОЧЛда иштирок этдим. Миржалол Қосимов билан ишлаганимдан хурсандман. Шу боис мазкур клубда тўп тепганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Дарҳақиқат Олмалиқдан ажойиб хотиралар билан кетдим, дея оламан. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика