UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10«Бухоро» «Хоразм»ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  2 08:40АПЛда март ойининг энг яхши мураббий ва ўйинчиси бўлишга номзодлар маълум  1 08:07Sofascore. Ғаниев кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:35Суперлига. Бугун учта учрашув бўлиб ўтади  8 02:55ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"дан реванш олди  24 02:14Серхио Агуэро "Манчестер Сити" ҳақида: "Шу кунлар келиши керак эди"  8 01:53БАА. 2та пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Ал Батеҳ" ғалабага эришди, Ғаниевдан ассист  12 00:55Эмилиано Мартинес термадаги фаолиятини қачон якунлашини айтди  2 00:37Антони: "Болалигимда баъзида мактабга оч кетардим"  2 23:55Суперлига. "Хоразм" - "Бухоро" ўйинида 5 та гол урилди, Қўқонда эса нурсиз дуранг  1 23:50Давид де Хеа бир йил футболсиз қолгани ҳақида: "Ҳаётимдаги энг яхши йил бўлди"  0 22:51Баҳром Ҳайдаров: "3 очко бизга сув ва ҳаво каби зарур эди"  6 22:43Анвар Бердиев: "Насаф" ва "Навбаҳор"? Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз"  6 22:15Ислам Махачев футбол тарихидаги энг зўр 3 футболчи номини айтди  7 21:46АПЛ клубларга қўшимча қулайлик яратди  0

Интервью. Абдурашид Исмоилов: “УзДонгЖу” олий лигага чиқиш учун ҳаракат қилади” Янгиликлар

Интервью. Абдурашид Исмоилов: “УзДонгЖу” олий лигага чиқиш учун ҳаракат қилади”

Олий лигада қатнашиш борасида тажрибага эга “УзДонгЖу” бир неча йиллик танаффусдан кейин яна ўз олдига кучлилар сафига қайтишни бош мақсад қилиб қўйди.

Абдурашид Исмоилов мураббийлик қилаётган клуб ушбу мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Ортда қолган 8 турдан кейин турнир жадвалининг кучли учлигидан жой олиб турган “бўёқчилар” бу йил охиригача курашишни мақсад қилган. Жамоа сешанба куни Тошкентда “Оқ-тепа” меҳмони бўлиб, мағлубиятга учраган бўлса-да, ажойиб ўйин намойиш қилди. Шунчаки, сўнгги дақиқаларда йўқотилган “консентрация” тайёр бир очкони қўлдан чиқарилишига олиб келди. Беллашув якунлангач, “УзДонгЖу” устози Абдурашид Исмоиловни суҳбатга тортдик.

-   Абдурашид ака, даставвал “Оқ-тепа”га қарши ўтказилган учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
-   Беллашув биз кутгандек шиддатли, курашларга бой тарзда кечди. “Оқ-тепа” сафида маҳоратли ўйинчиларнинг борлиги ва биз пойтахтга ижобий натижа учун ташриф буюрганимиз баҳснинг қизиқарли ўтишини таъминлади, дейиш мумкин. Биринчи бўлимда мезбонлар дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятларга эга бўлдик. Аммо рақиб дарвозаси олдида яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Аксинча, майдон эгалари стандарт вазиятдан кейин ҳисобни очди. Танаффусдан кейин ҳам сценарий шундай давом этди. Биз гол ура олмадик, мезбонлар яна стандарт ҳолатларни голга айлантиришди. Эътибор берган бўлсангиз, “Оқ-тепа” уччала голини ҳам стандартдан урди ва ғалаба қозонди.


-   Ҳисоб 2:0 бўлиб турганида шогирдларингиз вазиятни ўнглашига ишонганмидингиз?
-   Бу – футбол! Футбол 90 дақиқа ўйналади. Биз беллашувнинг сўнгги 2-3 дақиқасида мезбонлар дарвозасини икки марта ишғол қилдик. Ҳисоб тенглашганидан кейин ҳам йигитлар ғалаба иштиёқида ҳужумга ўтишди ва учинчи голни уришга ҳаракат қилишди. Гол уриш учун имкониятларимиз ҳам бўлди. Бироқ футболда ёзилмаган қоида бор: сен урмасанг, сенга уришади. Шогирдларим учинчи голни ура олишмади, аксинча, мезбонлар сўнгги ҳужумда ғалаба тўпини киритишди.

-   Одатда табиий майдонда тўп сурадиган клубларнинг сунъий қопламали майдонга мослашиши қийин кечади. Биламиз, “УзДонгЖу” уй учрашувларини сунъий қопламали майдонда ўтказади. Бугун дурангни ушлаб қолишга нима ҳалақит берди?
-   Дурангни ушлаб қолишимиз учун хатолар йўл қўймади. Чап қанот ҳимоячимиз Азиз Маҳмудов тажрибасизлик қилди. Учинчи голда айнан чап қанотдан майдон эгалари стандарт вазиятга эга бўлишди ва бундан унумли фойдаланишди.

-   Меҳмонда мағлубиятга учраган клублар кўпроқ ҳакамлар бригадасини айблайди. “УзДонгЖу” бугун мағлубиятга учради. Яна сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юборди. Ҳакамлар ўйинга таъсир ўтказди, деб ҳисоблайсизми?
-   Менда ҳакамларга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ. Чунки уларни назорат қиладиган инсонлар бор. Назоратчи ҳакамлар учрашув давомида қабул қилган тўғри ва нотўғри қарорларини баҳолайди.

-   “УзДонгЖу”нинг Ўзбекистон Биринчилигидаги бу йилги иштироки хусусида ҳам гапириб ўтсангиз.
-   Нима дейишим мумкин? Мана чемпионатнинг саккиз тури ортда қолди. Ўтказган учрашувларимиздан хулоса қиладиган бўлсам, шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қиляпман. Сабаби, йигитлар қўлларидан келганича, ўз имкониятлари даражасида тўп суришмоқда. Бугун ҳам кўрдингиз, бир ярим тайм гол ура олмаган футболчиларим охирги беш дақиқада вазиятни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди. Айтмоқчиманки, қўл остимдаги ўйинчилар жамоанинг ютуғи учун борларини беришмоқда. Аслида бугун ҳисоб эртароқ тенглашиши ҳам мумкин эди, бироқ буни уддалай олмадик. Буни “Оқ-тепа”нинг ҳимоя чизиғида тажрибали футболчилар ҳаракат қилгани билан ҳам изоҳлаш мумкин.


-   Ўзбекистон Биринчилигининг бу йилги мавсуми ҳақида қандай фикрдасиз?
-   Фикримча, янги мавсум анчагина қизиқарли кечмоқда. Бунинг бир қатор сабаблари бор. Хусусан, жамоаларнинг савияси тенглашмоқда. Қолаверса, клубларда тажрибали ўйинчилар билан бир қаторда иқтидорли футболчилар ҳам тўп сураётгани ҳам чемпионатнинг савиясига ижобий таъсир қилмоқда. Қисқаси, биринчи лига ўйинлари ўтган мавсум қанчалик қизиқарли кечган бўлса, бу йил янада қизиқарли кечмоқда.

-   Жамоангизнинг мақсади қандай?
-   Бизнинг мақсадимиз битта – чемпионлик! Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Бизни деярли бутун бир мавсум кутиб турибди. Қўлни пастга туширишга эрта, деб ўйлайман.

-   Биринчи лигада чемпионлик, бу олий лига дегани?! Демак, “УзДонгЖу”нинг мақсади аниқ – олий лига?
-   Албатта. Худо хоҳласа биз олий лигага чиқиш учун ҳаракат қиламиз.

-   Олий лигага чиқиш йўлида сизларга рақобатчилик қилиши мумкин бўлган клубларни айта оласизми?
-   “Динамо”, “Цементчи”, “Нурафшон” жамоалари ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Аммо қолган клублар ҳам осонликча очко бериб қўймаслиги аниқ.
 

Фурқатбек Нишонов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика