"Интер"нинг икки футболчиси "Милан"га қарши ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
25 дек 2017, 16:10
"Интер" асосий таркибининг икки футболчиси "Милан"га қарши бўлиб ўтадиган Италия Кубоги чорак финал учрашувида майдонга тушмайди.

Гап ҳимоячилар Данило Д’Амброзио ва Жоао Миранда ҳақида кетмоқда.

Икки футболчи ҳам "Сассуоло"га қарши А Сериянинг 18-тур учрашувида жароҳат олган эди. Д’Амброзио 77-дақиқада майдонни тарк этган бўлса, Миранда 80-дақиқада алмаштирилди.

Баҳс 27 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com