UZ

Сўнгги янгиликлар

22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  1 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  99 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  15 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  23 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0

Италия. "Ювентус" сафарда "Интер"ни мағлуб этди Янгиликлар

Италия. "Ювентус" сафарда "Интер"ни мағлуб этди

Теглар :  Ювентус Интер
А Сериянинг бугунги кун марказий учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг:

"Интер" - "Ювентус" 1:2

Гол: Дибала (4), Мартинес (19), Игуаин (80).

"Интер": Ханданович, Годин (Бастони, 54), Де Врей, Шкриньяр, Д`Амброзио, Барелла, Брозович, Сенси (Весино, 34), Асамоа, Мартинес, Лукаку.

"Ювентус": Шенсни, Сандро, Де Лигт, Бонуччи, Куадрадо, Пьянич, Матюиди, Хедира (Игуаин, 62), Бернардески (Бетанкур, 61), Дибала, Роналду.

Огоҳлантириш: Сандро (13), Пьянич (85), Весино (88), Барелла (90).

Интер М

Лаутаро Мартинес - 18'

Серия А . 7-тур

07/10/2019, 00:45

2
:
1
Тугади

Ювентус

Пауло Дибала - 4', Гонсало Игуаин - 80'

Стадион: Giuseppe Meazza, 75923 томошабин

Бош ҳакам: Джанлука Роччи

45'
90'
18'  Лаутаро Мартинес
33'  Стефано Сенси (Матиас Весино)
54'  Диего Годин (Алессандро Бастони)
77'  Лаутаро Мартинес (Маттео Политано)
88'  Матиас Весино
90'  Николо Барелла
4'  Пауло Дибала
4'  Миралем Пьянич
13'  Алекс Сандро
61'  Сами Хедира (Родриго Бентанкур)
62'  Федерико Бернардески (Гонсало Игуаин)
71'  Пауло Дибала (Эмре Джан)
80'  Гонсало Игуаин
80'  Родриго Бентанкур
84'  Эмре Джан
85'  Миралем Пьянич

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Ювентус" "Жузеппе Меацца"да ғалабага эришди.

90+4. Мартинеснинг пасидан кейин Брозович боши билан зарба берганди. Ноаниқ.

Яна 4 дақиқа мобайнида ушбу учрашувни томоша қилишда давом этамиз.

90. "Интер" яхшигина босим қилаётган пайтда Барелла симуляция ишлатгани учун огоҳлантирилди.

85. "Интер"дан ажойиб ҳужум! Весинонинг зарбасини Шенсни қайтариб қолди.

80. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бетанкурнинг пасидан кейин Игуаин гол киритди! 1:2!!! Супер комбинация!

79. Роналду қайчи услубида зарба бермоқчи бўлганди. Весино бунгача қўйиб бермади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

74. Бернардески зарба бериш арафасида рақиб жарима майдончаси яқинида йиқитилганди. Аммо бу вазиятда ҳакам ҳеч нима бўлмаганлигини айтди.

73. ЗАРБААААА!!! Қанотдан узатилган тўпга Весино зарба берганди.

70. Роналдунинг хавфли зарбасини Ханданович қайтарди.

69. ЗАРБАААААА!!!!!!! Брозовичнинг зарбаси рақибига теккан ҳолда рикошет ҳосил қилиб, дарвозанинг тўсинига тегиб кетди. Бу паллада Шенсни телетомошабинга айланиб қолганди.

67. Мартинес тўпни рақиб дарвозаси яқинидаги Лукакуга оширганди. Аммо бельгияликни йиқитган ҳолда зарбага тўсқинлик қилишганди.

65. Ухххххх!!! Мартинес икки рақибини алдаб ўтди ва учинчисини ҳам алдаб ўтмоқчи бўлганди. Бу томонда унинг жамоадоши тўпни кутиб турганди. Лаутаро тўпни бермаганди, ҳимоячи эса хавфни бартараф этди.

60. "Ювентус" вазиятлар яратишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ "Интер" ажойиб ҳимоячилари билан хавфни бартараф этмоқда.

56. Хавфлиии!!! Дибала бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Посбон ўз ўрнида.

53. Ўйин сурати жуда юқори. "Ювентус" босим уюштирмоқда.

49. ЗАРБААААААА!!! Бернардескининг зарбасини Ханданович ушлаб олди.

Иккинчи бўлимга старт берилди!

Биринчи бўлим якунланди. Ажойиб таймни кўрдик!

45+2. "Юве" жарима зарбасига эга бўлди. Пьяничнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

45. 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Матюиди яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо бу паллада ҳам оффсайд қайд этилди.

41. ГООООООООООЛЛЛ!!! Роналдууу!! Йўқ, гол ҳисобга олинмади. Дибала оффсайдда қолиб кетган экан.

40. ЗАРБАААААА!!! Роналдунинг зарбасини Ханданович қайтарди!!!

36. Роналду бу сафар бироз ўткир бўлган нуқтадан стандарт тепди. Бу сафар ҳам ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

31. Ухххх!!! Пьянич шундоққина дарвозаси ёнида хатога йўл қўяй деди...

28. ЗАРБААААА!!! Лукакунинг ажойиб рейдидан кейин Мартинес зарба берди. Шенсни қайтарди.

22. Уххх!! Роналдунинг пушка каби зарбаси Лукакуга тегди. Ромелу ерда ётибди.

21. Ажойиб вазият!!!! "Юве"да жарима зарбаси. Тўп олдида Роналду!

19. ГОООООООООЛЛЛ!!! Мартинес пенальтидан унумли фойдаланди! 1:1!

17. ПЕНАЛЬТИИИИ!!! Де Лигтнинг қўлга тўп тегди.

16. Барелланинг зарбаси ноаниқ кетди.

14. "Интер" бурчак зарбасига эга бўлганди. Бироқ барибир "Юве" ҳимоячилари аниқ ўйнашди.

10. "Интер" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Барелланинг тўп узатишидан кейин Лукаку қулай вазиятдан зарба бера олмади.

9. ЗАРБАААААА!!! Роналду ўзининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан зарба берди ва Ханданович дарвозасининг юқори устунини нишонга олди.

7. Роналду зарба берди. Тўп Годиннинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

4. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Дибала чап оёғида дарвозанинг узоқ чап бурчагига тўпни михлаб қўйди, 0:1!

2. Илк дақиқаданоқ "Интер" бурчак зарбасини амалга оширди. Тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

1. Бошланди! Умид қиламизки учрашув "Ньюкасл"даги каби зерикарли ўтмайди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бошланишига оз вақт қолди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика